Сентябр ойининг учинчи шанбаси— Бутунжаҳон тозалик куни

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бутун жаҳон тозалик куни ғояси даставвал Болтиқбўйида жойлашган Эстония давлатида 2008-йили илгари сурилган бўлиб, унда 50 минг нафардан ортиқ кўнгиллилар бирлашган ҳамда мамлакатни чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айлантиришни назарда тутган.

Ҳар йили сентябр ойининг учинчи шанба куни бутун дунёда Бутунжаҳон тозалик куни  ўтказилади ҳамда бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракати ифодасини топган жараёнга айланди.

Мамлакатимизда илк бор Бутунжаҳон тозалик куни 2019-йилда ўтказилди ва ҳозирга қадар давом этиб келмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва вилоят Экология бошқармаси ҳамкорлигида 17-сентябр — Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан  вилоятнинг барча ҳудудларида акциялар ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар давомида жойлардаги марказий ва ички кўчаларда, маҳаллаларда соҳа вакиллари ва кўнгиллилар иштирокида тозалик тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.
Тадбир давомида юртимиз озодалиги ва тозалигига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ишчи ходимлар ҳокимлик ва ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

Юртимиз файзи — тозаликда деб бежиз айтишмаган!

Атроф-муҳитни авлодларга ҳеч бўлмаганда ўз ҳолича етказиш фақатгина бир ҳокимлик, бошқарма ёки кўнгиллилар эмас, барчамизнинг зиммамизда эканлигини ҳис қилиб яшайлик.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM