Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари бугунги брифингимиз мавзуси Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади деб номланади.

Мозийга назар солсак, ҳар бир даврда ривожланган давлатларнинг тараққиёт даврийлиги, инсоният тамаддунига қўшган ҳиссаси-ёшларга қай даражада таълим-тарбия бера олганига, қўйилган ҳар қандай вазифаларни ҳал қилишга қодир бўлган мутахассисларни етиштира олганига гувоҳ бўламиз. 

Ўтган асрнинг бошларида юртимизда фаолият олиб борган жадидчилар, маърифатпарвар боболаримиз ҳам юртни асрий қолоқликдан олиб чиқиб, уни ҳур, обод мамлакатга айлантиришнинг дастлабки пойдевори таълимда, деб билганлари бежиз эмас. Бу ҳақда сўз кетар экан, беихтиёр Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир», деган чуқур маъноли фикри ёдимизга тушаверади. Буюк маърифатпарвар бобомизнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим бўлган бўлса, ҳозирги вақтда ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўпроқ долзарб аҳамиятга эга.

Чунки, бугун реал воқеликка айланган Янги Ўзбекистонда қўйилаётган Учинчи Ренассанс пойдеворининг нақадар мустаҳкам бўлиши айнан замонавий илм фан асосларидан бохабар, камида иккита учта тилда мулоқот қила оладиган, ўзлари танлаган касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллаган ёшларимизга  боғлиқ.

“Бир нарсани чуқур тушуниб олишимиз керак: иқтисодиётимизга жуда катта марра олганмиз. Жорий йилнинг 17 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган мактабларда таълим-тарбия сифатини ошириш, ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.

Йиғилишда келтириб ўтилган рақамлар дарҳаиқат, мушоҳадага ундайди. Охирги йилларда Ўзбекистонда ихтисослаштирилган мактаблар сони кескин кўпайди. Давлат раҳбарининг аниқ фанлар ва хорижий тилларни ўргатишга оид ташаббуслари, қабул қилган қарорлари натижасида математика ва физика фанлари бўйича, кимё-биология бўйича, ахборот технологиялари йўналишида, хорижий тиллар бўйича ихтисослаштирилган мактаблар ташкил топди. Шу тариқа, халқ таълими тизимидаги бундай мактаблар сони кўпайди.

Жумладан, бизнинг туманимизда ҳам жорий йилнинг 5 сентябрь санасида янги замонавий барча қулайликларга эга, билимли салоҳиятли, олий тоифали педагоглар ва билимли ўқувчилар имтиҳон асосида сараланиб олиниб, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб ўз фаолиятини бошлади.

Туман Халқ таълими тизимида ҳозирги кунда жами 2077 нафар педагоглар таълим бериб келаётган бўлса шундан 239 нафари олий тоифали, 520 нафари 1-тоифали, 756 нафари 2-тоифали, мутахассис ўқитувчилар 450 нафар ва 112 нафари ўрта махсусни ташкил этиб Миллий рейтинг кўрсаткичлари бўйича вилоятда 1-ўринни эгаллаб келмоқда.

Жорий йилда 1299 нафар битирувчилар умумий ўрта таълим мактабларини битирган бўлса шундан, 561 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кириб бу кўрсатгичлар ҳам вилоятда энг олдинги ўринларни эгаллади.

Президентимиз таъкидлаганларидек, “...Бутун халқимиз, жамиятимиз маҳкам киришиши керак. Нажотимиз мактабда, нажотимиз таълимда, нажотимиз билимда”.

Эътиборингиз учун рахмат!

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM