Брифинг:Пахтачи туманида Соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аҳолини спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт–шароитлар яратиш, оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт майдончалар (юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Wоркоут» (маҳалла ва кўча фитнеси)ни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

         Жумладан тумандаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғинларида йил давомида 12.3 км «Саломатлик йўлаклари», 10 км «Велосипед йўлаклари»,  30 та «Wоркоут» (маҳалла ва кўча фитнеси) ларни ташкил этилган.

            Ёшларни жисмоний чиниқтириш уларнинг спорт соҳасида қобилятларини намоён қилишлари учун зарур шаройитлар яратиш мақадида туманимизнинг Можор маҳалласида 5.77000000 сўм маблағ ҳисобига замоновий енгил конструкцияли спорт мактаб қад ростлади.

Туманимизда жами 13 та сунъий қопламали мини футбол майдончалари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида Тадбиркор ва Тараққиёт МФЙ ларида биттадан замонавий сунъий қоплпмали футбол майдончалари фойдаланишга топширилда ва шу ҳудудларда яшаётган аҳолининг қувончига сабаб бўлди.

2020 йил 30 октабр куни  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  6099- сонли Фармони тасдиқланди. Ушбу фармон тасдиқланганлиги билан туман аҳолиси ўртасида оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирларни ўтказишга туртки бўлди. Ҳар шанба кунлари аҳоли, айниқса ёшлар,  корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолиятини кўрсатиб келаётган ходимлар ўртасида 5000 қадам соғломлаштириш юриш спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Пахтачи туманида режа асосида тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Туманда 2022 йилнинг ҳозирги кунигача 357 та оммавий спорт тадбирлари ва турли хил спорт мусобақалари ўтказилган. Жалб қилинган аҳоли сони 35749 нафар, хотин-қизлар 15374 нафар, қамров 23 % ни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-92-сон Қарори ҳамда 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги»ги ПФ-60-сон Фармони, 2021 йил 5 ноябрдаги «Юриш, югуриш, мини футбол, бадминтон, стритбол ва wоркоут спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5282-сон Қарорида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт йўналиши бўйича 9 та спорт туридан, 5 босқичли, 5 ёш тоифасида туманимиз маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича оммавий мусобақаларнинг босқичлари ўтказилиб 59 та маҳаллалардан 325 та кўча ёшларидан 30521 нафар ёшларни қамради, 51.4 % да. Туманимиздан «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг Республика бисқичига спортнинг шашка, енгил атлетика, волейбол спорт турларидан қатнашиб Амиробод маҳалласи ёшлари республикада тенгсиз бўлиб фаҳрли 1-ўринни эгаллашди.         

Спортда эришган ютуқлар: Йил мобайнида тумандаги  Болалар-ўсмирнлар спорт мактабида шуғулланувчи ўқувчилар томонидан Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида, Халқаро турнир ва жахон чемпионатларда юқори натижаларга эришиб келмоқда. Жумладан спортнинг Қул жанги, Усманов камбат систимис, Белбоғли кураш, Кураш, Эркин кураш,  Таэквандо ВТ ҳамда Гандбол бўйича юқори натижаларга эришиб келишмоқд. Қўл жанги спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубогида — 2та 1-ўрин, 1та 2-ўрин, 9та 3-ўрин. Усманов камбат сестимис бўйича 2та 1-ўрин, 1та 2-ўрин. Белбоғли кураш бўйича 1та 2-ўрин, 1та 3-ўрин. Кураш бўйича 1та 3-ўрин. Эркин кураш бўйича 1та 2-ўрин.  Таэквандо ВТ бўйича 1та 2-ўрин эгаллаган булса бўндан ташқари Қазоқистон Республикаси Чемкент шахрида спортнинг Таэквандо ВТ бўйича 2021 йил 5-10 центиябр кунлариХалқаро мусобақада Пахтачи тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренери Бахронов Санжар шогирдлари билан қатнашиб фахрли ўринларни олди жумладан Ярашев Рамзиддин 1-ўринни олган бўлса Бозорбоев Дилшод 2-ўринни, Тўхташев Жасур 3-ўрин ҳамда Ҳайдаров Шахобиддинлар 3-ўринни қўлга киритдилар. Бўндан ташкари 27-30 октиябр 2021т йил кунлари Наманган шахрида Пахлавон спорт мажмуасида 2021 йил «Ёшларни қуллаб қувватлаш ва ахоли саломатлигини мустахкамлаш йили»миносабати билан Таэквандо ВТ бўйича Наманган вилоят 2-Халқаро очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Пахтачи тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби Таэквандо ВТ бўйича шуғулланувчилар хам иштирок этиб 1та 1-ўрин, 1та 2-ўрин,  4та 3-ўринларни қўлга киритишди. Ганбол бўйича  Мустақиллик очиқ кубогида вилоят терма каманда таркибида Исмоилова Севара хам иштирок этиб Тожикистон терма жамоасидан кийин 3-ўринни эгаллаган. Эркин кураш буйича Искандаров Умиджон Алишерович ёшлар ўртасида Венгрияда ўтказилган жахон чемпионатида фахрли 3-ўринни қулга киритди. Яқинда бўлиб ўтган Белбоғли кураш бўйича Жиззах шахрида ўтказилган жахон чемпионатида Суннатуллаева Машхура Зокировна ёшлар ўртасида 3-ўринни қўлга киритди. 2021 йил Токио шахрида бўлиб ўтган паролимпия ўйинларида туманимиздан Самандарова Зарина парадзюдо спорт туридан қатнашиб фахирли 3-ўринни егаллаган, ҳамда параенгилатлетикадан деск улоқтириш бўйича Норбеков Ҳусниддин қатнашиб фахирли 1-ўринни егаллаб юртимиз байроғини юқорига кутарган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM