Камбағаллик: умуминсоний ва миллий муаммолар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари, азиз тумандошлар!

Бугунги брифингимиз– Камбағаллик: умуминсоний ва миллий муаммолармавзусида бўлиб ўтади.

Тарихга назар ташласак инсониятни энг қадимги даврларидан ўйлантириб, қийнаб келган масалалардан бири камбағаллик билан боғлиқ муаммолардир.

Қадимдан ота-боболаримиз ҳар бир инсон фаровон яшашга ҳақли эканлигини, инсонларни яхши яшашга интилгани учун айблаб бўлмаслигини, айни вақтда, камбағаллик домига тушиб колган ҳар бир фуқародан ҳам ўз ҳаётини ўзгартиришга бўлган кучли хоҳиш, янгиланишлардан қўрқмаслик ва доимо олдинга интилиш талаб этилишини эътироф этиб келадилар.

Бугунги кунда камбағаллик тушунчасига ҳар бир давлат ўзининг қарашлари ва имкониятларидан келиб чиқиб тариф бериб келмоқда. Ушбу тушунча БМТ томонидан қуйидагича изоҳланади: Инсоннинг ҳаёти давомида танлов ва имкониятларга эга бўлмаслиги, жамиятда тўлақонли иштирок этиш учун тўсиқларнинг мавжудлиги, бундан ташқари, оиласини боқиши ва кийинтириши, таълим олиши ёки касалхонада даволаниши, бирор соҳада фаолият юритиши ёки даромад олишга имкон берадиган меҳнат билан таъминлаш имкониятлари етишмаслиги ҳамда кредит олиш имкониятининг чекланганлигида намоён бўлади.

Бу муаммога қарши курашиш учун эса амалий ишларимиз аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иктисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишга қаратилган бўлиши лозим.

2020 йил мамлакат тарихида илк бор камбағаллик тушунчаси мамлакат барқарор ривожланишига таъсир этувчи жиддий муаммо сифатида эътироф этилиб, мазкур йўналиш ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий масалаларидан бирига айланди.

Камбағалликнинг салбий оқибатларини эътиборга олган ҳолда, мамлакатимизда унга қарши курашнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бирига айланди.

Сўнгги йилларда бу соҳада қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ўтган давр мобайнида мамлакатда бевосита камбағалликни қисқартириш борасида халқаро ташкилотлар (БМТ Тараққиёт дастури, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, ЮНИСЕФ ва бошқалар), молиявий институтлар (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки) билан мустаҳкам алокалар ўрнатилди.

Пандемия шароитида эҳтиёжманд аҳолини моддий ва номоддий қўллаб-қувватлаш мақсадида жойлардаги тўртта сектор, маҳалла органлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда депутатлар билан биргаликда камбағал ва моддий ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати “Темир дафтар” тизими ташкил этилди.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари

Бугун туманимизда ҳам камбағалликни қисқартириш бўйича қуйидаги ишлар амалга ошириляпти:

Жорий йилда 6082 нафар фуқаро президентимизнинг ПҚ-4742-сон Қарорига асосан банд қилинди.5775 нафар фуқаро доимий ишга қабул қилинди. 4099 нафари мавсумий ишга жойлаштирилди.

Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида ПҚ-20-сон Қарор бўйича 1532 нафар фуқарога ер ажратиб берилди.634 та янги ЯТТ, 227 та юридек корхона ташкил этилди.

Булардан ташқари, жорий йилнинг ўзида“Ҳар бир оилатадбиркордастуридоирасидатадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 1218 нафаржисмоний шахслар, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектларигауларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жами 30 млрд сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди.

Ҳурматли президентимизнинг таклифига асосан жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар”ларирўйхати шакллантирилиб,аҳолинингижтимоий ҳимояга мухтож қатлами қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Бугунги кунда “Темир дафтар”га киритилган 3960 та оиладан 3794 таси бандлигини таъминлаш, асбоб-ускуна бериш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш, касбга ўқтиш орқали дафтардан чиқарилди вадоимий даромад манбаини яратиб, жамиятда ўз ўрнини топишига эришилди.

Жорий йилда 2539 нафар хотин-қизларимиз “Аёллар дафтари”га киритилди. Шундан, 292 нафар қарамоғида ногирон фарзанди бўлганлар, 339 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ва боқувчиси бўлмаган хотин қизларимизга1 млрд 203 млн сўмлик 1 марталик моддий ёрдам берилди. Бандлигини таъминлаш мақсадида 250 нафарига 190 млн сўмлик пишириқ печи ва пойафзал тикиш машинкаси билан таъминланди.

Ушбу йил бошидан “Ёшлар дафтари” электрон платформасига 1 минг 930 нафар ёшлар киритилиб, уларнинг 1 минг 859 нафариёки 96,0 % ига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан: қишлоқ хўжалигига қизиқадиган 588 нафар ёшларга “Ҳар бир ёшга 10сотих” тамойили асосида 10 йилга ижара ҳуқуқи асосида 588 гектар ер майдонлари бўлиб берилди. Ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 90 нафар ёшларга асбоб-ускуналар учун 288 млн сўм маблағ, 80 нафар ёшларнинг ОТМ тўлов контракти учун Ёшлар жамғармаси ҳисобидан 256 млн сўм, жами бўлиб йил бошидан “Ёшлар дафтари” жамғармасига 1 млрд 119млн сўм маблағ ажратилди.

Бир сўз билан айтганимизда, давлатимиз сиёсатининг барча устувор йўналишларини амалга оширишда камбағалликни қисқартириш муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу соҳадаги фаолиятни тизимли ва самарали ташкил этилиши эса камбағалликдан чиқиб кетишнинг энг муҳим омили ҳисобланади.

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM