Бугун 23- август куни 5-Мактабгача таълим ташкилотида Пахтачи тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги таълим ташкилотларининг "Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолати ва истиқболдаги вазифалар" мавзусида анъанавий конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияни Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Б.Кузиев кириш сўзи билан очиб берди.
Шундан сўнг, Пахтачи тумани Мактабгача таълим бўлими мудири Ш.Қодирова соҳада эришилган ютуқлар ва ўтган даврда йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб ўтди.
Конференцияда Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Б.Кузиев, шуба мудирлари, методистлар Д.Эшбўтаева, Ш.Қаюмова, Б.Абдусаломовлар соҳага оид маърузалар қилишди.
Бугунги кунда Пахтачи туманида 42 та Давлат Мактабгача таълим ташкилотлари, 179 та оилавий Мактабгача таълим муассасалари, 2 та Давлат хусусий шерикчилиги таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда.
Пахтачи тумани боғча ёшидаги болалар қамрови ва болалар боғчаси тизими бўйича Самарқанд вилоятида етакчилик қилиб келмоқда.