Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасида замонавий ахборот технологияларини амалиётга жорий этиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бирлашманинг марказий шифохонаси ходимларини ишга келиш ва кетишини, меҳнат интизомини, ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя этишини онлайн режимда электрон тарзда назорат қилиш имконини берувчи махсус дастур ва ускуналар ўрнатилди.
Ушбу дастур ходимларни ишга ўз ватида келиши ва кетиши, бир ой давомида қолдирган иш соатларини автоматик таҳлил қилиб, статистикасини юритиш имкониятига эга.
Бундан ташқари, ходимлар учун берилган шахсий чипларни бошқа ходимлар регистрасиядан ўтказиш ҳолатларига йўл қўйилмайди. Раҳбар томонидан масофадан барча маълумотларни онлайн тарзда олиш мумкин бўлади.