Яқинда вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганган эди.
Вилоят ҳамда туман ҳокимликлари масъуллари ва Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида ўтказилган бугунги йиғилишда ушбу ўрганишлар натижалари муҳокама этилди.
Муҳокама давомида МТТлар фаолиятида аниқланган камчиликлар ўқиб эшиттирилди. Сўнг бунга йўл қўйган масъуллар қатъий огоҳлантирилди. Шу каби қисқа муддатда нуқсонларни бартараф этиш юзасидан уларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.