Пахтачи туманида янги гемодиализ маркази фаолиятини бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туманлараро Гемодиализ маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июндаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5198-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилди.

Ушбу марказ бугунги кунда туманда истиқомат қилувчи 13 нафар сурункали буйрак етишмовчилиги мавжуд фуқароларга ва келгусида Нарпай туманининг ҳудди шундай касалликка чалинган фуқароларига гемодиализ хизматини кўрсатади.

Ушбу марказ фойдаланилмасдан турган, собиқ ошхона биносида капитал таъмирлаш ишларидан сўнг ташкил қилинди. Ушбу мақсадда туман ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет маблағлари доирасида ажратилган 55.0 млн.сўм маблағлар ҳисобидан ҳамда бирлашманинг ички имкониятларидан келиб чиқиб капитал таъмирлашдан чиқарилди.

Марказимизга 5 та гемодиализ аппаратига мўлжалланган сув тозалаш станцияси ва 3 та гемодиализ аппарати олиб келиниб, ишчи ҳолатга келтирилиб, созланди.

Амалдаги меъёрлардан келиб чиқиб, туну-кун ишловчи врачлик, ҳамширалик, санитарлик ҳамда техниклар постлари ажратилди ҳамда жами 19.0 ставкада штатлар берилди. Ушбу штатлар тажрибали ва бирлашмада фаолият кўрсатиб турган ходимлар ҳисобидан тўлдирилди.

Бундан ташқари Навоий вилоятида ишлаб турган 2 нафар врач-мутахассислар ишга жалб қилинди.

Гемодиализ марказини тўлиқ фаолиятини бошлаш учун барча зарурий дори-дармонлар, тузлар, фильтрлар ва бошқалар заҳираси яратилди.

Марказда беморлар ва ходимлар қулайликлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Барча зарурий жихозлар билан жихозланди (компьютер, телевизор, конденционер, қаттиқ ва жихозлар, душ, санитар хона ва бошқалар).

Келгусида туманимизнинг гемодиализга муҳтож 13 нафар фуқароларига шу марказнинг ўзида гемодиализ сеанслари ўтказилади ва уларнинг саломатликларини тиклаш учун Гепарин, Протамин сульфат, Темир FE (III) бирикмалари, Эпоэтин альфа/бетта, Аминокислота эритмалари ҳамда Альбумин билан бепул таъминланади ва муолажалар амалга оширилади. Ушбу мақсадда бир ойда 35.5 млн.сўм маблағлар талаб этилади. Ҳар бир бемор ҳар 3 кунда гемодиализ сеансига жалб қилинади

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM