Хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинар бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини самарали олиб бориш, билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди. 

Ўқув семинарда туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Жўрақулова хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш гендер тенглиги кафолатларини таъминлаш мавзусида тушунча берди. 

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни тизимли олиб бориш" тўғрисида Халқ қабулхонаси бош мутахассиси О.Хамраев, "Оилада  зўравонликнинг олдини олишдаги муҳим вазифалар" тўғрисида туман Ички ишлар бўлими ходими М.Ахмедовлар маъруза қилишди. 

Ўқув семинар якунида маърузачилар тингловчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб беришди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM