Коррупция – мамлакат тараққиётига тўсиқ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар ва ижтимоий тармок фойдаланувчилари!

Коррупция – ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф солади, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўлади.

Минг афсуски, Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳа эмас, балки бутун жамият тараққиётига хизмат қилиб келаётган ислоҳотларга тўғаноқ бўлиши, давлатни ич-ичидан емириши мумкин. Бу иллат коррупция ва порахўрликдир.

Самарқанд вилояти бошқармасининг 2022 йил 18 апрелдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 41-а сонли буйруғи ишлаб чиқилиб, буйруққа асосан бошқарманинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳи тасдиқланди ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Чора-тадбир режасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириш мақсадида ўқув семинарлари ўтказилди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган шароитларни йўқотиш мақсадида бўлимда 5 йилдан узоқ муддатда бир бир лавозимда ишлаган ходимлар ротация қилинди.

Пенсия жамғармаси бошқармаси ва унинг қуйи тизимида ишга қабул қилиш ҳам очиқ мустақил танловлар орқали эълон қилиниб, шаффоф танлов синовларидан муваффаққиятли ўтган номзодлар билан меҳнат шартномалари тузиш йўлга қўйилган.

Туманимизда пенсия ва нафақаларни ўз вақтида ва тўғри тайинланиши юзасидан масъул эканмиз биз фуқароларимизга сифатли ҳамда сидқи дилдан хизмат қиламиз. Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз.

Азиз Пахтачиликлар!

Сиз яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинларида Пенсия жамғармаси тизимида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларидан ҳабар топсангиз ёки таъмагирлик ҳолатига гувоҳ бўлсангиз Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармасининг электрон манзилига ёки 66-235-54-62, 66-233-47-50 Ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилишларингиз мумкин.

Сиздан коррупция иллатига қарши курашишда туман Пенсия жамғармаси бўлимига яқиндан кўмак берасиз, деган умиддамиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

Бобомурадов Учкун Абдусаломович

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Пахтачи туман бўлими бошлиғи.
 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM