Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқиени янада мустаҳкамлаш

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Шу маънода Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, жамиятда сиёсий, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тараққиёти аёлларга, ёшларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ.

Мамлакатимиз Президенти аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо бериб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотинқизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шартшароитлар яратиш, биринчи навбатда, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш давлатимиз, жамиятимизнинг доимий эътиборидаги энг устувор вазифа эканлигига алоҳида эътибор қаратмоқда. Маълумки, миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, шубҳасиз, оиланинг, оилада эса аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида ва она тарбияси билан шаклланади. Мамлакатимизда юртимиз хотин-қизларининг жамиятдаги ўрни, уларнинг оилага бўлган муносабатлари, ижтимоий ҳаётдаги роли ғоят муҳим аҳамиятга эгалиги боис уларнинг мавқеи ҳар жиҳатдан юқори баҳоланмоқда.

Ҳуқуқий давлат ва демократик жамият қуриш йўлидан дадил одимлаб бораётган мамлакатимизда хотин-қизларнинг эркаклар билан барча соҳада тенглигини таъминлашга, уларни улуғлаш ва қадрлашга, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий ҳуқуқ тизими яратилди.

Истиқлол йилларида Конституциямиз ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, Оила Кодекси, Фуқаролик Кодекси, Жиноят Кодекси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсат тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги, “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда асосий мақсад юртимиз аёлларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, опа-сингилларимизнинг фаоллигини оширишга, уларга маънавий-руҳий мадад беришга, қолаверса, уларни турли таҳдид ва қотиб қолган эскича қарашлардан ҳимоя қилишга қаратилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя

қилишга қаратилган барча қонун ҳужжатлари халқаро ҳуқуқий меъёрларга асосланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб аёллар ҳуқуқини халқаро меъёр ва ҳуқуқий стандартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги (CEDAW), аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари ҳақидаги, оналикни муҳофаза қилиш ҳақидаги халқаро конвенцияларга қўшилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 2 мартдаги “Давлат ва жамият қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан жамиятда соғлом муҳитнинг шаклланишида хотин-қизларнинг фаол иштироки кучайтирилди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманларда хотин-қизлар қўмиталарининг раислари маҳаллий ҳокимият органлари таркибига киритилди. Улар жойларда ҳоким ўринбосарлари этиб тайинланди. Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси эса Бош вазир ўринбосари мақомига эга бўлди.

Жамиятда аёлларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини кучайтириш ва амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларимизда янада фаол иштирокини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон хотинқизлар

қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони хотин-қизларимизнинг ижтимоийсиёсий ҳаётида янги бир давр, янги бир босқични бошлаб берди, хотинқизлар фаоллигини янада ривожлантириш учун янги имкониятлар яратди ва аёллар салоҳиятини намоён этиш йўлларини белгилаб берди. Жумладан, 2004 йилдан бошлаб, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонунга асосан депутатликка сиёсий партиялардан аёллар номзодини кўрсатиш бўйича 30 фоизлик квота жорий этилгани юртимиз хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўлида янги имкониятлар эшигини очиб берди.

Жамиятимизда хотин-қизларнинг давлат қурилишидаги иштирокини ошириш мақсадида сиёсий партиялар фаолиятида аёллар ролини кучайтириш, партия аъзоларининг муайян қисмини аёллар ташкил этишига эришилди ва республикамизда фаолият юритаётган барча сиёсий партиялар қошида “Аёллар қанотлари” ташкил этилди. Бугунги кунда мамлакатимиз парламентининг

Қонунчилик палатасида хотин-қизлар 22 фоизни, Сенатида эса 15 фоизни ташкил этади. 2000 йилда ушбу рақам атиги 8,2 фоиздан ошмаган эди. 2007 йилда бўлиб ўтган Президентлик сайловида мамлакатимизда илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига кўрсатилган бир неча номзод қаторида аёл кишининг ҳам номзоди кўрсатилди ва илк бор Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига аёл киши сайланди. Бугунги кунда хотин-қизларимиз сиёсий жараёнларда нафақат фаол иштирокчи, балки жамиятимизнинг катта кучига, шу билан бирга ҳал қилувчи омилига айланиб бормоқда. Бунга қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларида аёлларнинг сони сезиларли даражада ўсганини мисол келтириш мумкин. Масалан, Конституциявий судда 20 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Олий судида 14,6 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси Олий судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида 20,4 фоиз, Олий хўжалик судида 15,8 фоиз ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хўжалик судларида 22,6 фоиз хотин-қизлар ишлаётгани фикримиз далилидир. Бундан ташқари, раҳбарлик лавозимларида ишлаётган аёллар сони ҳам йилдан йилга ортмоқда. Жумладан, ижро ҳокимияти органларида раҳбарлик лавозимларининг 15 фоизини аёллар эгаллаган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашида 12,5 фоизни ташкил этаётгани мамлакатимизда хотин-қизларга қайдаражада эътибор қаратилаётганлигига

яққол далилдир. Аёлларимиз ўзларининг интеллектуал салоҳияти, чуқур билими ва изланишлари билан илм-фан ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Мустақиллик йилларида ҳимоя қилинган 1800 га яқин докторлик диссертациясининг салкам 500 таси, 8500 га яқин номзодлик диссертациясининг деярли 3100 таси аёллар томонидан бажарилгани фикримизнинг тасдиғидир. Аёллар саломатлиги ва аёл бахтининг тўкислиги, аввало оила мустаҳкамлигини, оила мустаҳкамлиги эса жамият тараққиётининг асосий омилидир. Шу боис она ва бола саломатлигини таъминлаш, оилада соғлом муҳитни яратиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. Умуман, ҳеч бир давлатда оила тақдири, хотин-қизлар келажаги ҳамда уларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамоллигини таъминлаш масаласига Ўзбекистондагидек эътибор қаратилмаган, десам муболаға бўлмайди. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, жумладан, пойтахтимиз ва вилоятларимизда замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган диагностика, скрининг ва перинатал марказлари, янги

туғруқ мажмуалари барпо этилди. Биргина “Она ва бола скрининги” Давлат дастури доирасида барча вилоятларда янги скрининг марказлари ташкил этилди. 2011 йилда 5,9 миллион нафар хотин-қиз ҳар йили ўтказиладиган тиббий кўрикдан, қарийб 150 минг ҳомиладор аёл скрининг текширувидан ўтказилган.

Қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган 243 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл поливитаминлар билан бепул таъминланиб, болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш даражаси қарийб 100 фоизни ташкил этганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Аҳоли саломатлиги, хусусан, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш борасида мамлакатимизда эришилган ютуқлар 2011 йили

Республикамиз пойтахтида ўтказилган «Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: «Соғлом она - соғлом бола» мавзуидаги халқаро симпозиумда қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ томонидан юксак баҳоланди. Қиз болалар, хусусан, қишлоқ қизларини спорт билан шуғулланишга жалб

этишга катта эътибор берилмоқда. Мамлакатимизда бадиий гимнастикани ривожлантириш дастури қабул қилинган бўлиб, спортнинг ушбу нафис тури билан шуғулланадиган қизлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2010 йил ўтказилган 42 та халқаро мусобақада юртимиздан иштирок этган 500 нафардан зиёд ёш спортчининг 3 дан 1 қисмини қизлар ташкил этгани айниқса, қувончлидир. Жисмонан соғлом, маънан етук ва баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги ишларда оилаларга, хусусан, хотин-қизларга кенг кўламли ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда

уларга катта имкониятлар яратиш, шунингдек, оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишларини янги босқичга кўтариш мақсадида 2012 йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши биз аёлларга берилган юксак ҳурмат, эътибор ва эъзоздир. Бу ўринда мамлакатимизда ҳар бир йилнинг

“Инсон манфаатлари йили”, ”Оила йили”, ”Аёллар йили”, ”Соғлом авлод”, “Она ва бола”,”Меҳр ва мурувват”, ”Сиҳат ва саломатлик”, “Ҳомийлар ва шифокорлар” йили деб аталиши, давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, авваламбор, хотинқизларни ҳар томонлама ҳимоялашга қаратилганлигини таъкидлаб ўтишимиз лозим. 

Ҳақиқатда бирор давлатда бизнинг юртимизда бўлгани сингари хотинқизларга эътибор кўрсатилмаган, эъзозланмаган, мамлакат таянчи сифатида эътироф этилмаган. Мана шу кўрсатилган эътибор туфайли аёлларимизнинг ўртача умр кўриш ёши 67 дан 73 ёшга қадар узайганлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Бугунги кунда юртимизда оилани мустаҳкамлаш, ёш оилалар ҳақида ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, соғлом ва мустаҳкам оила барпо этиш, хотин-қизларни давлат ва жамиятни бошқаришда фаол иштироки учун кенг имкониятлар яратилган бўлиб, биз хотин-қизлар берилган ана шундай шарт-шароитлардан унумли фойдаланишимиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар жараёнининг фаол иштирокчисига айланишимиз, бизга билдирилаётган ишончни оқлашимиз, ўз меҳр ва садоқатимизни оила, жамият, Ватан равнақи ва барқарорлиги, тинчлиги ва осойишталиги йўлида 7 намоён этишимиз лозим. Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг самимият билан айтилган:

“Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар”, деган ишончларини оқлаш биз аёлларнинг вазифамиз ва бурчимиздир.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM