ҚАНДАЛА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Марказий Осиёда сўқир қандалалар оиласининг 650 тури (170 авлоди) тарқалган бўлиб, улардан 1% гина маданий ўсимликларга зарар келтиради. Ўзбекистонда 13 тури учрайди, аммо улардан атиги икки тури беда ва дала қандаласи ғўзада зарар етказади.

Дала ва беда қандаласи – кенг маънодаги ҳаммахур ҳашорат бўлиб турли маданий ўсимликларни шикастлайди.

Қандаланинг тухумдан имагогача ривожланиш давомийлиги хаво хароратига боглик. Бахорда апрел кисман май ойида тухумдан имагогача ривожланиши деярли 60 кунда, жазирама даврида эса 20 кунда амалга ошади. Хашоратнинг бир генерацияси тулик ривожланиш цикли учун зарур булган самарали харорат йигиндиси 10 0С чегарасида 350 0С ни ташкил этади.

Ғўзани ёппасига зарарлаганда пахта ҳосилини 40-50 % айрим ҳолатларда 70-80% гача йўқотилишига сабаб бўлади.

Бегона ўтлар (жаг-жаг, сурепка, шура, шовул) ни ғўза экини орасидан мунтазам равишда йуқотиб бориш, айниқса ғўза шоналаш даврида бу тадбир ўта мухимдир, чунки бу даврда дала қандаласининг тухум қўйиши қисман юқорида кўрсатилган бегона ўтларда кузатилади;

– уруғлик беда шоналаш даврида ҳимоя чора тадбирларини ўтказиш;

– ғўзани муддатидан олдин айниқса биринчи суғоришда хамда тупроқнинг ўта намланишига йул куймаслик зарур чунки бу хол дала қандаласининг ғўза экинига ўтишининг асосий сабабларидан бири хисобланади;

Қандалалар фақат эрта тонгдаги вақтларда соат 5:00 дан 7:00 гача суст бўлади, шунинг учун ўсимликларни химоя килиш воситаларни куллаш эрта тонгда белгиланиши лозим.

Далате плюс препаратидан 1 гектар майдонга 0.25л, энтолучо препаратидан 1 гектар майдонга 0.3л, энтометрин препаратидан 1 гектар майдонга 0.3 л, Би-58 препаратидан 1 гектар майдонга 0.5-1 литр, энтоспилан препаратидан 1 гектар майдонга 0.3 кг, делтасиси препаратидан 1 гектар майдонга 0.1-0.6л ва энтомектин препаратидан 1 гектар майдонга 0.3-0.4 л ишлатилганида самараси 90-95% гача ташкил этди.

Д.Хайитов, С.Норбутаев, Н.Турақулов.

Самарқан вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

Пахтачи туман агроном инспекторлари

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM