Матбуот анжумани: "Гендер тенглиги: ижтимоий ҳимоя, оғир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Гендер тенглиги: ижтимоий ҳимоя, оғир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш" мавзусидаги матбуот анжумани

ТEЗИСИ

  Туманда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  Жумладан, ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш, гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, турли тузилмалар фаолиятига гендер тенгликни сингдириш, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида ташкилотларнинг илғор тажрибаларини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш, хотин-қизлар ва эркакларнинг  тенг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан кенг тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Туманда бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 30 фоизга, партияларда 8 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 1 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-146-сонли қарори қабул қилинди. Қарор билан хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш учун туманимизда Оила ва хотин-қизлар туман бўлимида юқори малакали ходимлар билан таъминлаш, шунингдек, 59 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари лавозимларига номзодларни ишга қабул қилиш бўйича очиқ танловлар ўтказилди. Ушбу лавозимга оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи ва садоқатли номзодлар тайинланди.

Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғини Хотин-қизлар фаоли лавозимига тайинланган хотин-қизларнинг 45 нафари олий маълумотли, 14 нафари ўрта махсус маълумотлидир.

Туманда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан ўтган йиллар давомида 5  нафар аёллар  тақдирланган.

Ўтган йил мобайнида олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги 16  нафар хотин-қизлар ўқишга қабул қилинди.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 20 нафар хотин-қизларни ижтимоий уйларга жойлаштирилди,
45 нафар хотин-қизларга реабилитация воситалари олиб берилди.

Бугунги кунга қадар вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан 84 нафар хотин-қизлар тикувчилик, сартарошлик, қандолатчилик, гулчилик, томорқадан фойдаланиш бўйича бизнес-режа тузиш йўналишларида имтиёзли равишда ўқитилди.

.

«Бурқут» МФЙ сида жойлашган иссиқхона фаолиятини олиб борётган тадбиркор Қаюмова Махфуза ўзининг  “МИРАНШОХ-ГРАНД 2020 “ МЧЖ корхонасида  «Аёллар дафтари»га киритилган  15 нафар хотин-қизларни иш билан таминлаб,  уларга оилавий даромадига кўмаклашиб келмоқда.

.Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи «Ҳимоя ордери» бериш тартиби йўлга қуйилиб, туман миқёсида бугунги кунга қадар 18 нафар зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди.

Шу орқали мурожаат қилган аёлларга психологик, юридик, ва бошқа  турдаги ёрдамлар кўрсатилди.

Аёллар муаммолари билан «маҳаллабай» ишлаш ҳамда «Аёллар дафтари» тизимлари ҳаётга татбиқ этилди. «Аёллар дафтари»га киритилган 2539 нафар хотин-қизларга босқичма-босқич амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM