Очиқ мулоқот: “Халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар, муаммо ва улурнинг ечими бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум!

Ҳурматли тумандошлар,

ижтимоий тармоқ кузаувчилари.

Бугун сизлар билан бўладиган очиқ, жонли эфирдаги мулоқотимиз мавзуси “Халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар, муаммо ва улурнинг ечими бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар”

Пахтачи тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 47 та таълим муассасаси фаолият юритиб, шундан, 47 та мактаб, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармонига асосан Пахтачи тумани математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати Президент агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабига айлантирилганлигини сабабли мактабда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

2021-2022 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 25 327 нафар, шундан:

Ҳозирги кунда туман марказида 3 та, қишлоқ ҳудудларида 44 та мактаблар фаолият юритиб келмоқда, шунингдек, туманда 3 та мактаб филиаллари мавжуд.

Тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг 2 090 нафари яъни 95 % мутахассис, 135  нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар бўлиб, шундан 132 нафари Олий тоифали ўқитувчилар ҳисобланади.. Шунингдек, 2, 7, 14, 15, 23, 34-умумтаълим мактаблари Олий тоифали биронта ҳам ўқитувчилар билан таъминланмаган.

Шунингдек, тумандаги 7-мактабда 32%, 2-мактабда 34%, 44-мактабда 37.5% педагоглар мутахассис ўқитувчилар хисобланиб, тоифа даражаси бўйича туманда энг охирги натижаларни қайд этиб келмоқда. Бундан ташқари, 40-мактабда 21% ва 16-мактабда 17% педагоглар ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ҳисобланади.

Тумандаги 4, 9, 21, 31, 43-умумтаълим мактаблари 1.5 ва ундан юқори бўлган коэффициентда ишлаб келмоқда. Шунингдек, тумандаги 7 та умумтаълим мактабларида, яъни 2, 19, 40, 42, 44, 46, 48-умумтаълим мактабларининг спорт заллари мавжуд эмас.  

   Шу  билан бирга туманимдаги 33 мактаб аторофи ўралмаган,  21та мактабда эса ошхона мавжуд эмас.

Таълимда эришган ютуқларимизга тўхталиб ўтадиган бўлсак.

Туманда 2020/2021-ўқув йилида 1732 нафар битирувчилар мактабни тугатган бўлса, ушбу битирувчиларнинг 529 нафари яъни 31% Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлиб, шундан, 467 нафари Республикамиздаги, 56 нафари хорижий ҳамда 6 нафари Республикамиздаги хорижий Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.

Олий таълимга мактаб битирувчиларини кириши бўйича Пахтачи тумани ўтган йилда Самарқанд вилоятида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Шунингдек, биргина 24- умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси Махлиё Ўроқова 2021йил “Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони” республика кўрик- танлови вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  2021 йил 29 июнда қабул қилинган “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, мукофотланган ёшлар қаторида Пахтачи тумани 24-умумий ўрта таълим мактабининг  10-синф ўқувчиси Ўроқова Маҳлиё Тоштемировна “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.

2021-йилда 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Исматуллаева Чиннигул “Менинг Президентим” кўрик- танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади.

2021-йилда 28-умумий ўрта таълим мактабининг собиқ ўқувчиси Тангатарова Гавҳар Россия давлатида Енгил Атлетика бўйича ўтказилган  жаҳон чемпионатида 59 та давлат ичида Олтин медални қўлга киритиб Олий таълим муассасасига имтиёзли равишда қабул қилинишини қўлга киритди.

2022-йилда 18-ИДУМнинг “Темурбек” жамоаси “Ватанпарварлар” кўрик -танлови Республика босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

2022-йилда 17-умумий ўрта таълим мактабининг ҳарбий ватанпарварлик йўналишидаги “Ёш қутқарувчи” жамоаси вилоят босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ДОИРАСИДА турли танловларда туманимиз мактаблари ўқувчилари муносиб иштирок этишиб фахрли ўринларни эгаллашди.

Жумладан:

 Мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари бўйича Республика танловларида ғолиб бўлганлар

  1. 24-мактаб ўқувчиси Урақова Маҳлиё — «Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони» кўрик- танловининг Республика босқичида 2-ўринни эгаллади.
  2.  31-мактаб ўқувчиси Холмаматова Зумрад – “Каштачилик” йўналишида Онлайн иштироки ва ғолибликни қўлга киритди.

5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ДОИРАСИДА

Спорт бўйича Республика мусобақаларида ғолиб бўлганлар

1. 1-мактаб, Бекмуродова Гавҳар — Регби спорт тури бўйича

2. 9-мактаб, Илхомова Фарангиз — Каратэ спорт тури бўйича

3. 10-мактаб, Носиров Ҳусан — Футбол спорти бўйича

4. 18-мактаб жамоаси — Мудофаа вазирлигининг ҳарбий ватанпарварлик ойлигида Мудофаа вазири кубоги учун ўтказилган танловнинг Республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади.

5. 31-мактаб, Абдуғофурова Ширин, Дилмуродова Шахноза — Шахмат  бўйича 3-даражали диплом билан тақдирланди.

6. 43-мактаб, Абдусаломова Дилбар, Эшқувватова Диёра – Қўл жангги спорти бўйича 1-даражали дипломни қўлга киритди.

5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ДОИРАСИДА

Компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича ўтказилган Республика танловларида ғолиб бўлганлар

1. 19-мактаб, Икромов Алишер Хабибуллаевич — Вилоят ҳоким фан олимпиадасида 3-ўринни эгаллаган бўлса,

45-мактаб, Шамсиддинов Асадбек Асқарович – “Бир миллион дастурчида” туманда 3-даражали дипломни қўлга киритди.

5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ДОИРАСИДА

Китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ўтказилган Республика танловларида ғолиб бўлганлар

1. 6-мактаб, Исматуллаева Чиннигул Шавкатовна — Менинг Президентим иншолар танловининг Республика босқичида  2-даражали диплом билн тақдиралнди.

2. 7-мактаб, Абдиғаниева Умида Икромовна — Менинг кутубхонам кўрик танловининг вилоят босқичи 2-ўринни эгаллашди.

Албатта юқоридагилар туманимиз Халқ таълими ходимларининг фидокорона меҳнатларининг натижаси деб биламан.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

Жонли эфир: https://fb.watch/eqsyl4RbEb/

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM