Тумандошимиз Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёзувчилар уюшмаси томонидан  Тошкентнинг қоқ марквзидаги "Адиблар хиёбони"да ўтказилган "ХИЁБОН ОҚШОМЛАРИ"  мушоира кечасида Пахтачининг қалами ўткир шоири Дадахон Муҳаммадийга Ёзувчилар уюшмаси аьзоси гувоҳномаси топширилди.

Пахтачи тумани ҳокимлиги тумандошимиз Дадахон Муҳаммадиевни Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинганлиги билан бутун туманимиз аҳолиси номидан табриклайди.

Дадахон МУҲАММАДИЕВ – 1989 йил 1-декабрда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Тумандаги 39-мактабда таҳсил олган. Навоий давлат педагогика институти ҳамда Ўзбекистон Миллий университетини битирган. 
Навоий вилояти телерадиокомпанияси, "Дўстлик байроғи", "Навоий пресс" газеталарида, "Маданият ва маърифат" телеканалида ишлаган. "Маҳалла" телеканалининг бош муҳаррири вазифасида фаолият юритган.
Ҳозирда Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти таянч докторанти. Замонавий ўзбек адабиёти бўйича тадқиқот олиб бормоқда.
“Тирик тош” номли шеърлар китоби чоп этилган. 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM