МУЗЕЙ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман тарихи музейи 1970 йилда ташкил топган. 
Минг  бир машаққатлар  ва  катта меҳнатлар эвазига ўша  даврнинг  фидойи инсони Собир Эшниёзовнинг саъи-ҳаракатлари эвазига, туманимизнинг М-37  автомобил йўли бўйида  қад ростлаган,
  Хуш ўзи  музей нима? У  қачон вужудга келган?
“Музей” сўзи, юнонча Музалар уйи деган  маънони  билдиради.
Музей  Халқимизнинг  бой тарихи, буюк аждодларимизнинг  маънавий-маърифий мероси ўсиб келаётган янги авлод учун ибрат манбаига айланмоқда.
 Шунингдек, музеймизда  XI -XIII  асрга  тегишли турли  хил экспонатлар ҳам мавжуд. Мазкур осори атиқалар  Зирабўлоқ, Қўтирбўлоқ  ва  Қоратепа манзилгоҳларидан  археологик  қазишмалар чоғида топиб келтирилган. Музейимизга ташриф буюрган кишилар бу ерда илк ўрта асрлардан  то Мустақиллик  давригача  бўлган ашёлар билан воқиф бўлибгина қолмай, Пахтачининг узоқ ва яқин ўтмиши билан танишади.
Музеймиздаги энг қадимги экспонатлар ҳақида яна бир бор тўхталиб ўтмоқчиман: тарихчи олимларимиз  Дабусқалъани ёшини 2 ярим минг йилдан кўпроққа тенглашган. Мустақиллик йилларида  Япониялик тарихчи ва археолог олимлар Дабусқалъа тарихи билан қизиқиб қолишади. Япониялик олим  ЮНО ТАКАО олиб  борган қазишма ишлари натижасида, қадимий қалъанинг қоқ маркази  топилиб, денгиз сатҳидан 2 592 метр баландликда қазишма ишлар олиб боради. Улар бу ердан турли хил сопол идишлар, кумуш ва  мис тангалар, кўзалар, уй-рўзғор буюмлари каби нодир ашёлар топишади.
Бу  изланишлар  яна давом эттирилиб, милоддан  авалги 5- 4 асрларга оид  шиша идишлар, девор нақшларининг қолдиқларини топишади.   
Энди музеймизнинг яқин 3-4 йиллик тарихига назар ташласак, Пахтачи туман тарихи музей янги қиёфа касб этган ва жуда чиройли бўлган. Ҳозирги кунгача  экспонатлар 785 та, Дабусиядан олиб келган қўшимча ашёлар 2 172 донани ташкил этади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM