Матбуот анжумани: “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги кунда маънавий-маърифий ишларнинг давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Чунки давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир”. Янги Ўзбекистонни барпо этишда эса бу борада бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт ҳамда аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятга таянамиз.

Бугунги кунда жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар ва нуронийлар ва кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш вазифамиз. Шунинг учун ҳам биз ҳамкор тошкилот корхона ва идорадар билан биргаликда ишни маънавий соҳа равнақига қаратилган амалий тадбирларимизни маҳаллалардан бошладик. Негаки, узвийликни илдиздан бошлаш керак, деган шиор билан ишлашга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Инсон оилада шаклланади, камол топади, оила  эса маҳаллада ўрин топади, маҳалла эса ўз навбатида жамият негизини ҳосилқилади. Айни узвийлик фаолиятимизда аҳамиятли ўрин тутиши керак. Илдизни қанчалик мустаҳкамлай олсак, жамиятни юксакка кўтараоламиз. Маънавият кўзгу, шу ҳақиқатни чуқур англасаккина, атрофимиздагиларга сингдираолсаккина, давлатимиз раҳбари таъкидлаган вазифаларни бажаришга сидқидилдан ёндашган бўламиз.

Туманда ўтган 6 ойи давомида Маҳаллалар ва нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Республика маънавият ва марифат маркази туман бўлинмаси, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бир қатор ҳамкорлар билан маҳалла аҳолиси айниқса ёшлар ўртасида ҳаётий тажриба ва малакага эга бўлган кекса зиёлилар,билан учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб келинмоқда.

Жумладан тумандаги мавжуд 59та маҳаллаларимизга Самарқанд давлат ветеринария медицинаси институтининг зиёли профессор ўқитувчилари, малакали кафедра мудирлари ҳар бир маҳаллага бириктирилган. Шунингдек 2022 йил          19 мартдаги ПҚ-92 сонли қарори (10+1) ижросини жойларда таминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллаларда истиқомат қилаётган 608 нафар турли соҳаларда муаммоли ёшлар аниқланди ва аниқланган  ёшлар 90дан ортиқ ҳаётий тажриба ва малакага эга бўлган кекса отахонларимиз ва онахонларимизга бириктирилди.

Ўкган давр мобойнида Маҳаллалар ва нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Республика маънавият ва марифат маркази туман бўлинмаси, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда халқ таълими бўлими билан биргаликда зиёли кекса нуронийлар, профессор ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар, давлат мукофотига сазовор бўлган нуронийлар иштирокида маҳалла аҳолиси айниқса ёшлар билан Фаровон Йўлдошобод маҳалласида “Ягонасан муқаддас ватан” шиори остида Ўзбекистон қаҳрамони Дўстмурод Абдуллаев билан, Амир Темур маҳалласида ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исмат Санаев билан, Мирзо Салимий маҳалласида Шухрат медали соҳиби Дили Камолов билан, Ободон маҳалласида Соғлом авлод ордени соҳиби Р.Холбўтаев билан Тошкўприк ва Бўстон маҳаллаларида Ватан тинчлиги –бебахо неъмат” шиори остида Шухрат медали соҳиби Норхол Қурбоновалар билан кўплаб учрашувлар ташкил этилган. Қолаверса таниқли шоир Ўлмас Самарқандий ва ёш китобхон Келажак бунёдкори медали соҳибаси Маҳлиё Ўроқовалар билан давра суҳбатлари мунтазам ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари туман нуронийлар кенгаши қошида тумандаги барча маҳаллаларда ташкил этилган Бувижонлар мактаби аъзолари ҳам ўз сўзини айтиб, ёш опа сингилларимизга намуна ва ибрат бўлиб келинмоқда

Пахтачи  тумани  нуронийлар жамоатчилик кенгаши ва   жамоатчилик  асосида ишловчи     “Бувижонлар   мактаби”  кенгаши  аъзолари    вояга етмаган ёшлар  ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузрлик, оммавий маданият, ёш қизларни ҳаётга тайёрлаш ҳамда  купни кўрган фаол нуроний онахонлар билан оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлаш, кекса авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказиш, кекса, ногиронлиги бор якка ёлғизлар холидан хабар олиш, нотинч оилалар билан суҳбатлар ўтказиш, ажримларни олдини олиш, маҳалла,мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари билан биргаликда “Уч авлод учрашувлари”, “Беш ташаббус”, “Соғлом оила-соғлом жамият учун 5000 қадам” умуммиллий ҳаракати, “Неварам билан китоб мутоала қиламан”, “Онахонлар угитлари”, “Бувижоним эртаги” шиори остида МТТ болажонлари иштирокида эртак китоблар ўқиш, қўни-қушничилик одоб-аҳлоқи, мавзуларида   тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM