Брифинг: Деҳқон бозорлари  ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш, мавжуд кмчиликларни . . .

Мавзу: Деҳқон бозорлари  ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш, мавжуд кмчиликларни бартараф этиш, бозор тушумлари режаси бажарилиши, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

Асалому алейкум тумандлшлар ижтимоий тармоқ тингловчилари

Вазирлар Маҳкамасининг 253-сонли қарори билан Ўзбекистонда бозорлар ва савдо мажмуалари фаолиятини ташкил этиш қоидалари тасдиқланган.

Туманимизда 3 та деҳқон бозорлари фаолият олиб бормоқда булар “Пахачи деҳқон бозор” МЧЖ, “Чоршанба деҳқон бозор” МЧЖ, ҳамда “Санобар савдо комплекси” МЧЖлар бугунги кунда бозрларнинг фаолиятини тартибга солиш нарх навони барқарорлигини сақлаш мақсадида солиқ органи, Департаментнинг туман бўлими ходимлари билан биргаликда ҳар бозор бўладиган кунлар жойларда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари Пахтачи деҳқон бозори МЧЖ ва Санобар савдо комплекси МЧЖ  худудларида сотувчиларга ҳамда харидорларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида бозор худудида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

  Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

Жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида туман аҳолиси учун
7,9 минг тонна картошка, 2,9 минг тонна пиёз, 3,6 минг тонна сабзи,
9,3 минг тонна мева, 2,5 минг тонна узум, 2,1 минг тонна полиз,
9,4 минг тонна бошқа сабзавотлар, 1,4 минг тонна гуруч, 1,1 минг тонна ўсимлик ёғи, 1,7 минг тонна шакар, 10,8 минг тонна буғдой
(ун, нон, макарон), 5,4 минг тонна гўшт (мол ва қўй гўшти 3,6 минг тн, парранда гўшти 1,8 минг тн), 39,4 млн.дона тухум талаб этилади.

Аҳоли талабини қондириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархлар барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш мақсаида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширалид:

- 500 гектар асосий ва 40,8 гектар аҳолига аукцион орқали ижарага берилган ер майдонларида жами 10 805 тонна картошка етиштирилиб, аҳоли талаби тўлиқ ҳажмда қондирилади.

 “Озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармаси”дан ажратилган 400 млн.сўм маблағлар ушбу тақчил маҳсулотлар ўрнини қоплаш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган.

Мисол учун бугунги кунда шакар маҳсулотига талаб юқорилиги туфайли ушбу маҳсулот нарх-навосини сақлаш мақсадида вилоят бозорлар уюшмасидан 15,0 тонна шакар маҳсулоти олиб келиниб графикига асосан ҳар бир маҳаллаларнинг эҳтиёжманд қатламига 12,0 минг сўмдан арзонлаштирилган нархларда сотилди.

Деҳқон бозорлари ва савдо ярмаркаларида сектор раҳбарлари, прокуратура департаменти, солиқ ва монополия бошқармалари томонидан нархлар барқарорлиги доимий назоратга олиниши таъминланади.

Бундан ташқари, барча амалга оширилаётган тадбирлар устидан жамоатчилик назорати йўлга қўйилади.

3 та деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум жойларда ташкил этилган ярмаркаларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилиши таъминланади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM