“Ташаббусли буджет”нинг янги мавсумига старт берилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Молия вазирлиги жорий йилнинг 15-июлидан “Очиқ буджет” ахборот порталида янги мавсумни эълон қилди. Openbudget.uz сайти орқари рўйхатдан ўтган ёки аввалги логин-пароли билан дастурга кирган ҳолда ташаббус илгари суришингиз мумкин.

Масалан, ҳудуддаги ичимлик суви таъминоти, ёритиш тизими билан боғлиқ камчиликлар, яроқсиз ҳолга келиб қолган ички йўл ёки ижтимоий соҳа обектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклиф киритиш имкони бор.

Таъкидлаш лозимки, таклифларнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробари (1 миллиард 200 миллион сўм)дан ошмаслиги зарур.

Партал 3 босқичда амалга ишлайди:

1-босқич. Фуқаролар томонидан “Очиқ буджет” ахборот порталига лойиҳа таклифлари жойлаштирилади. Бу жараён 15-июлдан 3-августгача, яъни 20 кун давом этади.

2-босқич. Ишчи гуруҳ томонидан таклифлар амалдаги меъзон асосида 20 кун ичида яъни 4-августдан 23-августгача сараланади.

3-босқич. Танлаб олинган таклифлар “Очиқ буджет” ахборот порталига овоз бериш учун жойлаштирилади ва овоз бериш жараёни 24-августдан 12-сентябргача 20 кун давом этади.

Қўшимча маълумот учун тел: +998 (97) 912 81 13

Ф.Ҳошимов,

молия бўлими бош иқтисодчиси.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM