Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги қарори билан 2019−2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Стратегия доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

-муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказилади;

-Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонлаштириш ишлари олиб борилади ва унинг майдони 1,2 млн гектарга етказилади;

-Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигида жайронлар бош сони 1000 га етказилади;

-давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий бўғинли ягона тизими ишлаб чиқилади;

-замонавий геоахборот технологиялари (ГИС-технологиялар) асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри ягона ахборот маълумотлар базаси ишга туширилади;

-ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликлар геоботаник текширувдан ўтказилади;

-биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари иқтисодиётнинг барча тармоқларига интеграция қилинади.

Табиатни асраш мақсадларига эришиш учун барча миқёсларда ҳаракат қилиш керак. Чунончи, масалан, фақат илмий ёки табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини илгарилатиб, бунинг баробарида моддий-техник базани кучайтирмаслик ёки қонунчилик базасини яхшиламаслик мумкин эмас.

4 йил давомида БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Глобал Экологик Фонд молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Глобал аҳамиятга эга биохилма-хиллик учун муҳим асосий тоғли ҳудудларда табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва ўрмонларни бошқариш» қўшма лойиҳаси биохилма-хилликни асраш ва ундан барқарор фойдаланиш соҳасида мавжуд қонунчиликни яхшилашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар устида ишлади.

- 2019 йилда Ўзбекистонда илк қўриқланадиган ҳудуд – Ҳисор давлат тоғ-арча қўриқхонаси тузилишига асос бўлган ҳужжатлар ишлаб чиқилди;

-  Қўриқланадиган ҳудудларни ташкил қилиш тартиби, шунингдек улар тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди;

- Қўриқхоналарда илмий-тадқиқот ишлари ва табиий жараёнлар мониторинги тартиби белгиланди;

- Ўзбекистон Республикасидаги барча қўриқланадиган табиат ҳудудларини ташкил қилиниши ва фаолият юритишининг асосий жиҳатларини қамраб олувчи қўриқланадиган табиат ҳудудлари тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси тайёрланди;

- Угом-Чотқол табиий миллий боғини ҳудудлаштириш ва Сурхондарё вилоятида янги қўриқланадиган табиат ҳудудини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва давлат органларига тақдим этилди;

- Ўзбекистон тарихида биринчи марта биз томонимиздан илвирсни асраш бўйича трансчегаравий англашув меморандуми тайёрланди, у 2021 йилда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари томонидан қабул қилинди ва тасдиқланди;

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM