Матбуот анжумани: Ҳудудга қанча инвестиция киритилди? Келгусида режалар қанақа?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маълумки, мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти бевосита инвестициялар оқимига боғлиқ. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғояларни ҳаётга жорий этиш, туманимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизасия қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Мухтарам Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди”.

Бугунги кунда туманимизда инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган, булар энг аввало, тадбиркорликни ҳуқуқини белгилаб берадиган, хусусий мулкчилик ва рақобатчиликни ҳимоя қиладиган қонунлар базаси яратилганлиги, инвестиция жараёнларини қўллаб-қувватловчи инфратузилманинг мавжудлиги, сиёсий барқарорлик, қулай жуғрофий жойлашув, бой минерал хом-ашё ресурслари, шунингдек, агросаноат секторини ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлиги, энг муҳими, малакали меҳнат ресурсларига эга эканлиги яққол кўзга ташланади.

Яратилган шароит ва афзалликлар маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларни туманимизга бўлган қизиқиши йилдан йилга ошиб боришига, улар томонидан иқтисодиётимизга киритилаётган инвестицияларнинг ҳажмини кўпайишига омил бўлмоқда.

Ҳусусан қарорлар доирасида белгиланган режага асосан келаси июль ойидан бошлаб 1,5 млн.АҚШ доллар ТТХИ ўзлаштириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда тумандаги “Ziyovuddin Invest Textile” МЧЖ томонидан режадан олдин 680,0 минг. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг март ойида туманга хорижий инвестициялар жалб қилиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда тумандаги салоҳиятли тадбиркорлар  Нидерландия давлатига сафар уйуштирилди ва. сафар давомида Нидерландия давлатининг йирик компаниялари вакиллари билан учрашиб музокаралар олиб борилди, музокаралар давомида туманимизнинг саноат салохияти ҳамда мавжуд ер ости захиралари билан таништирилди натижада Нидерландия давлатининг ARONA INTERNATIONAL B.V. компанияси вакиллари қалай рудасини қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирди ҳамда туманимизда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Тимур Дедамирзаев билан биргаликда “STANNUM TAURUS” МЧЖ корхонасини ташкил қилинди..

Ушбу лойиҳани қиймати 40,0 млн. долларлик шундан 10,0 млн. АҚШ долларини 2022 йилда ўзлаштириш режалаштирилган яратиладиган иш ўрлари эса 200 тани ташкил қилиб, лойиҳани тўлиқ

2022-2023 йилларда амалга оширилиши келишувига эришилди.

Бу натижаларни давом эттириб, 2022 йилнинг якунига қадар туманга 6,0 млн АҚШ доллари миқдорида  инвестициялар киритилиб 110 та янги иш ўринлари яратилади.

Ушбу киритиладиган инвестициялар “Ziyovuddin Invest Textile” МЧЖнинг замонавий иссиқхонаси ва “Paxtachi Klaster”МЧЖнинг чигитни қайта ишлаш лойиҳалари асосида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM