Брифинг: Маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ечиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ижтимоий тармоқ кузатувчилари ва азиз пахтачиликлар!

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 27 сентябрда “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш бўйича битим” имзоланди. Ушбу битимга асосан Пахтачи туманида чиқиндилар билан боғлиқ ишлар “Мансурбек Қўрғон Бизнес” МЧЖ зиммасига юклатилди.

Жамиятимиз ҳозирда жами 18 дона махсус техникалар мавжад бўлиб, 16 дона махсус чиқинди ташувчи техникалар, 1 дона суюқ чиқинди ташувчи махсус техника ва 1 дона ўзиағдаргич махсус техникалардан иборат. Шу техникалар билан туманимизда мавжуд 59 та маҳаллалардан 57 тасига хизмат кўрсатиб келмоқда. Жорий йилнинг охиригача яна қўшимча техникалар сотиб олиниб, туманимиздаги мавжуд барча маҳаллалар ва юридик шахслар хизматлар билан қамраб олинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги ВМ-765-сонли қарорининг 2-иловаси билан жисмоний шахсларга оммавий шартнома шакли тасдиқланган. Шартномага кўра хизмат кўрсатувчи ташкилот ҳар бир хонадон билан индивидуал шартнома тузмайди. Оммавий шартнома ўзини ўзи бошқариш органлари яъни маҳалла билан тузилади ва ушбу маҳаллада яшовчи ҳар бир киши маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматларидан фойдаланувчи ҳамда мажбурий тўловларини тўловчи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сонли фармони билан бутун республикамиз бўйича ҳар бир хонадон учун шахсий хисобварақлар очилиб, мавжуд қарздорлик тўғрисида ахборот қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими ташкил этилган. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар тўлаш бўйича жисмоний шахслардан қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ҳудудий органлари томонидан тўлов олти ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда судларга киритилади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги ВМ-95-сонли қарорининг 1-иловаси билан Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидалари тасдиқланган. Ушбу қоидаларнинг 36-бандида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар ойнинг 5-санасига қадар Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича Санитар тозалаш марказига абонентлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг хизмат кўрсатиш зонасида ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар бўйича қуйидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот тақдим этиб борадилар деб кўрсатилган. Унга кўра хонадондаги аҳолининг кўпайиш ёки камайишининг ҳисоби юритилади. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2021 йил 24 ноябрдаги 165-7-0-Q/21 сонли қарори билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар аҳоли учун 1 кишига 1 ойда 2900 сўм, юридик ташкилотлар учун 1 тоннасига 111 303 сўм, 1 метр кубига 44 700 сўм ва суюқ чиқиндининг 1 тоннаси учун 50 428 сўм нархи белгиланган. Туманимиз халқидан илтимос маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб боришни унутманг.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM