Матбуот анжумани

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мавзу: Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш борасида олиб бориладиган ишлар тўғрисида.

Ассалому алайкум ҳурматли оммавий ахборат воситалари ходимлари ва учрашув иштирокчилари!

Маъруза қилувчи Пахтачи туман мудофаа ишлар бўлими бошлиғи  подполковник А.Насуллаев.

Бугунги кунда,  Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш. Мирзиёев ташаббуслари билан илгари сурилаётган энг оқилона сиёсат, яъни ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида Пахтачи туманида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ёшларда Ўзбекистон Республикаси, унинг халқи ва Президентига садоқат, юксак ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш йўлида мудофаа ишлари бўлимига 17 умумтаълим мактаби бириктирилган.

Ўқувчи-ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда энг аввало Ватанимиз мустақиллигини ҳимоя қилиш йўлида жон фидо қилган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг кўрсатган жасорати, қаҳрамонлиги ва мардлигини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида  “Қаҳрамонлар номи барҳаёт” мазусида маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари, туманимизнинг барча умумтаълим мактабида Ватанимиз мустақиллигини ҳимоя қилиш йўлида жон фидо қилган ҳарбий хизматчилар хотирасига бағишлаб “Ватан азиз - жасорат мангу” номли бурчаклар ташкил қилинди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларига уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, Қуролли Кучлар фахрийларини ташрифи орқали “Эъзоз” ва “Эҳтиром” номли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилганлиги ёшларни кекса авлод вакилларига нисбатан ҳурматда ва эҳтиромли бўлишига ундаётганалиги бугун кун ҳақиқатига айланиб улгурди.    

Халқаро Умумармия ўйинларида фахрли ўринлари қўлган киритган ҳамда намунали хизматлари учун Давлат мукофотлари билан тақдирланган 20 нафар ҳарбий хизматчилар ўқиган умумтаълим мактабларида “Мактабимиз фахри” бурчаклари ташкил қилинди.

Бу каби тадбирлар ўқувчи-ёшларда юрт ҳимояси ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги, Ватанни ҳимоя қилишга доим шай туриш, миллий давлатчилигимиз асосларини муҳофазалаш учун жон беришга тайёр фидойи инсон бўлиш ҳислатларини шакллантиришда ўзининг самарасини беради албатта.

Бугунги кунда, Пахтачи тумани умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитилишини самарадорлигини ошириш мақсадида 10 нафар Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлигига ҳарбий пенсионерлар тайинланди ҳамда барча бириктирилган мактабларнинг чақириққача ёшларни тайёрлаш синфлари қайтадан жиҳозланиб, ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

Мазкур синфларга 100 ортиқ кўргазмали плакатлар, 150 га яқин газ ниқоблари ҳамда 40 дан ортиқ турли ўқув-қуроллари билан таъминланди.

Мазкур умумтаълим мактабларида ўқув-тарбиявий жараённи самарали ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида “Ватанга хизмат-шарафли бурч” мавзусида,“Мардлик ва жасорат”, “Тинчлик” ва “Мустақиллик” дарслари, “Очиқ эшиклар куни” доирасида ўқувчи-ёшларни ҳарбий қисмларга ташрифлари, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида 1000 га яқин тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 2- март кунидаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий – ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги ПҚ -150 сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий – ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилди.

Давлат умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида таркиби 20 нафар юқори синф ўқувчиларидан иборат бўлган «Ватан таянчи» отрядлари тузилади ва уларнинг фаолияти «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан мувофиқлаштириб борилади;

Ватан таянчи” ҳаракатининг асосий вазифалари, ёш авлодни Ватан тақдирига даҳлдорлик, маънавий – ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунларимизга нисбатан юксак хурмат руҳида тарбиялаш, эркин фикрлайдиган, мустахкам билимли эркин фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қилишга қодир, мамлакатининг, халқи ва ўз оиласининг фаровонлиги ва янада ривожланиши орзусида бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш;

Давлат умумтаълим мактаблар ўқувчиларини одоб-ахлоқ, Ватанга садоқат ва ўзига қатъий ишонч руҳида тарбиялаш, ўқиши, интизоми ва жисмоний кўрсаткичлари паст ўқувчиларга юқори натижаларга эришишда кўмаклашиш;

Давлат умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

ўқувчиларни турли хавфли ғоялар ва ташқаридан «оммавий маданият» ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш.

«Ватан таянчи» ҳаракати ҳузурида Васийлик кенгаши, унинг ҳудудий бўлимлари ва бўлинмалари ҳузурида эса мувофиқлаштирувчи кенгашлар тузилади, уларнинг таркибига Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг вакиллари киритилади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб «Ватан таянчи» ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда давлат умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади;

«Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзолари республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг      5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар;

         Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2021йил 12 январдаги ўтказилган кенгайтирилган таркибдаги йиғилишда белгиланган вазифалар  ижроси юзасидан “Умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчи-ёшлар ўртасида Мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этилди ва жорий йилнинг 6-март куни Пахтачи тумани ҳокимлиги ва туман Мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда  “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг 1-босқичи  Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  ўтказилди.

          Мусобақа  5 та асосий шартлар босқичида ўтказилди:

1-шарт- “Моҳир мерган”;

2-шарт-“Ҳарбий эстафета”;

3-шарт-“Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”;

4-шарт-”Сафда қўшиқ айтиш”;

5-шарт- “Темур тузуклари билимдони” шартлари бўйича олиб борилди ва улар ушбу йўналишлар бўйича синовлардан ўтказилиб, ҳакамлар томонидан уларни билим савияси баҳоланиб борилди.

Танлов натижаларига кўра:

I-ўрин- Пахтачи тумани  18-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;

II-ўрин- Пахтачи тумани 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;

III –ўрин Пахтачи тумани  19-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси.

        Мусобақа ғолиблари ва совриндорларига туман ҳокимлиги ва туман Мудофаа ишлари бўлимларининг эсталик совғалари топширилди.

        Биринчи ўринни қўлга киритган жамоа 2-босқичга йўлланмани қўлга киритди.

 “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг 2-босқичи  Самарқанд вилояти Нуробод туманида жойлашган Сазаган дала ўқув майдонида ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра:

I-ўрин- Пахтачи тумани  18-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;

II-ўрин-Каттақурғон шахри 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;

III –ўрин Пастдарғом  тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси.

        Мусобақа ғолиблари ва совриндорларига, Марказий ҳарбий округ Қўшинлари Қўмондони томонидан Марказий ҳарбий округ Қўшинлари Қўмондони кубоги, Самарқанд вилояти мудофаа ишлари бошқармаси, Самарқанд вилояти касаба уюшмаси бошқармалари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

        Ушбу тадбир оммавий ахборот воситалари ва матбуот орқали кенг ёритилди.

        Жорий йилнинг 1-5 май кунлари “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг  Республика 3-босқичи Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтди, унда мусобақанинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган Пахтачи тумани  18-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси қатнашиб фахрли  иккинчи ўринни қўлга киритди, албатта бў туманимиз уқувчи ёшларининг ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тайёргарлик даражаси  қай даражада эканлигини намоён этади бу биз учун қувонарли. 

                ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM