СамДТУ  Қувноқлар  ва зукколар жамоалари Пахтачи туманида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 18-апрелдаги 6/18-1924-сонли хатида кўрсатилган ёшлар билан манзилли ишлаш  тизимини яратиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида СамДТУ иқтидорли талаба ёшларидан ташкил  топган қувноқлар ва зукколар жамоалари Пахтачи туманидаги маҳаллалар ёшлари ҳаёти, фаолияти, маҳаллада ёшлар билан  олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишиб, учрашувлар ўтказилиб, Университетимиз  тарихи ва бугунги ҳаёти билан  таништириб, ўзлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ҳамда ёшлар ҳаётига бағишланган дастурларини намойиш  этиб келишмоқда.

Ана шундай учрашувлар давом этиб "Тиббий профилактика, жамоат саломатлиги ва тиббий биология" факултети иқтидорли  талабаларидан ташкил топган "Қувноқлар ва Зукколар" жамоаси вакиллари билан Пахтачи тумани Жаҳонобод, Истиқлол, Бўстон,  Бодой, Миркан маҳаллалари ҳамда "Стоматология" факултети иқтидорли талабалари жамоаси вакиллари билан "Можор", "Қиргули",  "Гулобод", "Наҳрипай", "Нурафшон" маҳаллалари ёшлари ортасида ташкилотчилар томонидан учрашувлар ўтказилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM