Чўмилиш қоидаларига барчамиз бирдек амал қилайлик

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани ФВБ огоҳлантиради !

         Ҳозирги кунда республикамиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин ошиб кетиши билан барчамиз сўлим жойлардан баҳра олишни, сув ҳавзаларида тана ҳароратларини пасайтириш мақсадида чўмилишни хуш кўрамиз, лекин хавфсизлик нуқтаи назаридан тақиқланган, оқими тез каналларда, анҳорларда чўмилиш тақиқланади.

Қолаверса мазкур сув ҳавзалари ўзанида ўткир учли тошлар, гидроиншоатларни тозалаш даврида техникаларнинг айрим қисмлари, яъни металл деталлари синиб ва чўкиб қолган ҳолатлари, сув остидаги ҳар хил сув ўтларига орасига кириб қолиш ҳолатлари, сув тагида паст ҳарорат инсон оёқ ва қўлларининг қон томирларига салбий таъсир кўрсатиши, ушбу ҳолатлар оқибатида кўплаб кўнгилсиз ҳолатлар юзага келиши, оғир тан жароҳатлари олиши ҳаттоки ҳаётдан кўз юмишлари ҳам кузатилмоқда.

Ушбу ҳолатларни олдини олиш бўйича туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлар кўплаб тадбирларни амалга оширмоқдалар, жумладан;

-чўмилишни тақиқловчи эслатма ва плакатлар ишлаб чиқилди ва туман ҳудудидан оқиб ўтувчи «Нарпай» канали бўйларига ўрнатиш ишлари амалга оширилда ва ҳозирда давом эттирилмоқда;

-туман мактабларидаги ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказилиб, чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилмаслик бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди ва тилхатлар олинди.

- чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилаётган фуқаролар билан жойларда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди ва ҳозирда ҳам амалга оширилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар сизлардан фарзандларингизни чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилишига, оқим тезлиги юқори ва номаълум чуқурликдаги сувларга тушишларига, мустақил ҳолда чўмилишларига, қизиб турган тана ҳарорати билан бирдан ҳарорати паст бўлган сувларга тушишига йўл қўймасликларингизни сураб қоламиз.

 

Аббос АБДУРАХМОНОВ

туман ФВБ ФВДТ ва ФМ ФТE ХТБ бошлиғи лейтенант   

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM