ЗАРПЕЧАК бу қандай ўсимлик?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Зарпечаклар (чирмовуқлар) – Cuscutaceae оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, (айрим йилларда кўп йиллик ҳам бўлиши мумкин), дунё бўйича уларнинг 274 тадан ортиқ турлари аниқланган ва  ундан 36 таси МДҲ давлатларида, 17 та тури эса Ўзбекистонда рўйхатга олинган.

              Ушбу зарпечак бегона ўтидан 13 та тури ўсимликларга энг кўп зарар келтиради. Зарпечакларнинг паразит ҳаёт кечириш тарзи  уларнинг тузилишида кўпгина ўзгаришларни содир бўлишига олиб келган. Зарпечаклар вегетация даври, ривожланиши ва бошқа   жиҳатлари билан оддий–гулли ўсимликлардан тубдан фарқ қилади.

              Масалан,  уларда барг бўлмайди, фотосинтез жараёни умуман кузатилмайди, илдиз системаси, устицалари йўқ, илдиз вазифасини эса ўсимлик танасига ёпишиб олувчи гаусториялар бажаради. Шу сабабли, гулли ўсимликлар систематикасида зарпечакларниларни алоҳида таксономик гуруҳга яъни зарпечаклар оиласига киритган.

 

А.Зулфиқоров,  Н.Турақулов ва Ш.Рамозонов.

Пахтачи туман Ўсимликлар карантини

ва ҳимояси бўлими агроном инспектори

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM