Брифинг: Мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солган ҳолда маҳаллий саноат тармоқлари экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мухтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган стратегик режалар мамлакатда рақобатдош, экспортбоп ҳамда импорт ўрнини босувчи, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига, шунингдек саноатнинг барқарор ва мутаносиб равишда ўсиши ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, технологик янгилаш ва йирик-йирик саноат корхоналарини яратишни мақсад қилинган. Табиийки, бу ҳозирги куннинг талабидир.

Бугунги кунда саноат соҳасини ҳамда экспорт салоҳиятини янада жадал суръатлар билан ривожланиши Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар маҳсулидир десак, асло муболаға бўлмайди.

Биргина Ўтган 2021 йилнинг якуний сарҳисобларига кўра жами 17 та умумий қиймати 111,0 млрд. сўмлик саноат лойиҳалари ишга туширилди, бу 2020 йилга нисбатан 7 та умумий қиймати
43,0 млрд. сўмга кўп саноат лойиҳалари ишга тушурилди.

Бундан ташқари туманимизда фаолият юритаётган “STANNUM TAURUS” МЧЖ корхонаси ҳамда ҳорижий ҳамкори Нидерландия давлатининг ARONA INTERNATIONAL B.V. компанияси билан биргаликда қиймати 40,0 млн.долларлик бўлган Зиёвуддин тоғларидаги “Семизқудуқ” ва “Карнаб-2” участкаларида аниқланган қалай рудасини қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу корхоналар томонидан ишлаб чиқилган импортни ўрини босувчи қалай маҳсулотларини Чехия ва Германия давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган.

Туманимиздаги яна бир “Пахтачи Родник ёғ” МЧЖ корхонаси томонидан импортни ўрнини босувчи маҳсулот яни маргарин ёғини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси тўғрисида айтиб ўтмоқчиман.

Ушбу корхона ХХР томонидан ишлаб чиқарилган сўнги ускуналар олиб келинган бўлиб ҳозирда ускуналарни ўрнатиш ишлари бошланган. Лойиҳани тўлиқ ишга тушириш жорий йилнинг август-сентябр ойларига режалаштирилмоқда.

Юқорида такидлаб ўтканимиздек экспорт кўрсатгичлари ҳам сўнги икки йил давомида сезиларли даражада ўсди. Хусусан 2022 йилнинг 4 ойлик режа ҳам ошиғи билан бажарилиб келинмоқда.

Мисол учун: Жорий йилнинг январъ-апрелъ учун экспорт прогноз режа 6 млн 151 минг АҚШ доллари бўлиб, амалда 7 млн 880 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, 4 ойлик режа 128 фоизга, йиллик режа 33 фоизга бажарилди. Бу кўрсатгич утган йилнинг мос даврига нисбатан
217 фоизни ташкил этади. Айни пайтда туманда экспортчи корхоналар сони 14 тага, махсулотлар тури эса 25 тага етказилди.

Туман ташқи савдо алоқалари бугунги кунда ўнта давлатни ташкил этади. Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Туркия ҳамда Афғонистон энг кўп маҳсулот экспорт қилинувчи мамлакатлардир. Жумладан, “Мирзаев Шухрат Кенжаевич” ф/хга қарашли ун ишлаб чиқариш корхонаси Афғонистонга ун маҳсулотларини, “Зиёвуддин силк” МЧЖни ипак маҳсулотларини Хитой халқ Республикасига, “Пахтачи Родник Ёғ” МЧЖни “Шрот” маҳсулотини Тожикистон Республикасига экспорт қилмоқда. Бўндан ташқари, “Пахтачи Кластер” МЧЖ томонидан Россия, Туркия ва Италия давлатларига пахта толаси маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM