Деҳқонобод Оилавий Поликлиника 6 та М.Салимий, Ободон, Нурафшон, Можор, Наҳрипай ва Амиробод маҳаллаларида истиқомат қилувчи 14 276 нафар фуқароларга хизмат қилади. Ушбу фуқароларнинг 3 939 нафарини 0 ёшдан 14 ёшгача ташкил қилади.
Куни кеча ушбу поликлникада вилоят Кардиология маркази врачлари тиббий кўрик ўтказишди. Тиббий кўрикда 167 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 42 таси 14-ёшгача бўлган болалардир.
Тиббий кўрик натижаларига кўра 7 нафар бола ва 5 нафар катта ёшли беморларга вилоятда даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Айни дамда Зиёвуддин шаҳарчасидаги Марказий поликлиника филиалида кардиологлар тиббий кўрик ўтказишмоқда.