Аҳолини рўйхатга олишда турар жой бирликлари

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аҳолини рўйхатга олишда «Турар жой бирлиги» деганда ажратилган ва мустақил яшаш жойи тушунилади, у алоҳида уй хўжалиги яшаши ёки яшаш учун мўлжалланмаган бўлади. Бироқ, рўйхатга олиш даврида уй хўжалигининг одатий яшаш жойи сифатида фойдаланилади. Уларнинг сафига анъанавий банд бўлган турар жойлар ва қуйида келтирилган таърифларга мувофиқ келадиган бошқа турар жой бирликлари киради.

Халқаро солиштириш мақсадида анъанавий банд яшаш жойлари ва имкониятига кўра бошқа турар жой бирликлари тўғрисида маълумот тўплаш ва уни алоҳида тақдим этиш тавсия қилинади.

Аҳолини рўйхатга олишда «Анъанавий яшаш жойлари» ўзида структуравий ажратилган ва мустақил жойни акс эттиради, у белгиланган жойда одамларнинг доимий яшаш учун мўлжалланган ва рўйхатга олиш вақтида бошқа мақсадларда тўлиқ фойдаланилмайди. Анъанавий турар жой хона ёки бир қатор хоналар бўлиб, капитал тузилишида ёрдамчи жойлар масалан; даҳлиз, йўлакларни ўз ичига олади ёки ўз конструкциясига кўра бундай бинонинг бир қисмини ажратиб олган бўлади. Ювиниш хонаси ва ҳожатхонанинг борлиги ва фақат у ерда истиқомат қилувчилар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиши шарт эмас.

Анъанавий яшаш жойида жой ажратилган ҳисобланади, қачонки, деворлар билан ўралган ва том билан қопланган бўлса, ва алоҳида шахслар ёки шахслар гуруҳи бошқа одамларнинг ухлаши, овқат тайёрлаш ва истеъмол қилиш ёки об-ҳаво ва табиатнинг салбий таъсирларидан ҳимояланиш имконига эга бўлса у мустақил ҳисобланади. Қачонки, унга кўчадан тўғридан-тўғри кириш имкони бўлса ёки умуман cоммунал ёки зина майдони, йўлак, галерея ёки ер участкасидан кириш мумкин бўлса шуни англатадики, яшовчилар унга кириш ва тарк этишида бошқа шахсларнинг жойларидан кесиб чиқишига зарурат бўлмайди.

«Капитал тузилиш» деганда асосий конструкцияларнинг чидамлилик муддати 15 йилдан кам бўлмаган тузилиш тушунилади. Баъзи давлатлар, балки бинонинг cапитал хусусиятини қурилиш нуқтаи назаридан ёки ишлатилган қурилиш материаллари нуқтаи назаридан белгилашни истайди. Агратилган хоналар яшаш учун фойдаланилиши мақсад қилинганда, қайсики, яшаш жойининг таркибий қисми сифатида фойдаланиш учун лойиҳалаштирилган бўлса бинонинг қисми сифатида ҳисобланиши керак.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM