Маҳалла аҳлининг доимий даромад манбаини яратиш йўлидаги ташаббуслар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маҳалла аҳлининг доимий даромад манбаига эга бўлиши ҳудуднинг фаровонлигини таъминлайди, шунингдек, одамлар яшаш тарзи яхши бўлишига ҳам хизмат қилади.

Жойларда янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар замирида ҳам аҳоли фаровонлигини таъминлаш каби мақсад мужассам.

Мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлгани каби Самарқанддаги маҳаллаларда ҳам тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари иш бошлади. Бу лавозимга асосан иқтисодни яхши тушунадиган, ташаббускор ва фаол мутахассислар танлаб олингани эътиборга молик.

Пахтачи туманидаги Ёбу маҳалласида 8 апрель куни ҳудуд фаоллари, мутасаддилар, аҳоли вакиллари иштирокида ташкил этилган учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимов, тегишли соҳа бўйича республика вакили У.Усаров, маҳалла раиси Ф.Қутлиев, ҳоким ёрдамчиси У.Хайдаров, ёшлар етакчиси И.Норқуловлар ҳам қатнашди. Мутасаддилар маҳалла аҳолисининг ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди.

Тадбир давомида ижтимоий дафтарларга киритилган оилаларнинг 20 нафарига ўз истакларидан келиб чиққан ҳолда тухум йўналишидаги 850 бош товуқ, 1 бош наслли сигир, 10 дона зотли эчки берилди. Шунингдек, 2 дона темир пайвандлаш ускунаси, 1 дона микротўлқинли печ ва 1 дона мотокултуватор ва асбоб ускуналари белгиланган хонадонларига етказиб берилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM