Шеърлари қалбларда мангу!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Куни кеча 4-апрел куни 37-умумтаълим мактабида Абдулла Ориповнинг 80-йиллиги муносабатига бағишлаб шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий кеча бўлиб ўтди.

Мактабнинг Маънавий ижодий ишлар тарғиботчиси Рўзиева Шодия ташкил этган тадбирга таниқли шоирнинг сингиллари Бибисора Орипова ҳам меҳмон сифатида ташриф буюрдилар. 
Бибисора опанинг тадбирда иштирок этиши ҳамда ўқувчилар билан бўлиб ўтган суҳбат бадиий кечамизга янада кўтаринки руҳ бахш этди.

Иштирокчи ўқувчиларимиз ўз чиқишлари билан барчани зериктирмаган бўлсалар ижодкор ўқувчиларимиз ўз ижод намуналари билан меҳмонларни мақтовига сазовор бўлдилар. 
Сухробжон Эркинов ўз ижодини намоён этиб Шоир Абдулла Ориповнинг расмларини чизиб  Бибисора Ориповага туҳфа этди.

Нафақат Бибисора Орипова балки ,,Умрбоқий мерос" Ўзбекистон саънат ва маданият тарғибот маркази раҳбари Қўшаев Муроджон Мансурович ҳам иштирок этди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM