Saytga o'zgartirish kiritilmoqda CTRL+F5 bosing

1024 нафар самарқандлик болаларга “Президент совғаси” келди

Бу йил вилоятимиздаги 1024 нафар 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар ва SOS болалар маҳалласи тарбияланувчиларига ҳамда юртимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига Президент совғалари берилади.

Совғалар ортилган самолёт карнай-сурнай садолари остида Қорбобо ва Қорқиз иштирокида кутиб олинди. Ушбу совғалар 29 декабрь куни вилоятимизнинг туман ва  шаҳарларида ўтказиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирлари чоғида болажонларга тантанали равишда топширилади.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM