Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 33 сессияси бўлиб ўтди

 

2021 йилнинг 29 май куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 33 сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 24 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 6 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга, оммавий ахборот воситалари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар иштирок этдилар.

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 20-Янгиобод сайлов округидан сайланган депутат С.Ҳидоятова бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 6 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш масалалари юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Д.Бурхонованинг ҳисоботи т эшитилди.

Ёшлар ишлари агентлиги Пахтачи тумани бўлими бошлиғи Ш.Халилов Пахтачи туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш масалалари бўйича  ҳисобот  берди.

Сўнгра “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқароларга маблағ ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимов маъруза қилди ва ўз таклифига депутатларни муносабат билдиришини сўради.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан Пахтачи туман бюджетининг 2021 йил I-чорак даромадлар прогноз режасининг ошириб бажарилган қисми маблағларидан фойдаланиш тўғрисида  туман молия бўлими бошлиғи У.Арнақуловни ҳисоботи тингланди.

Сееия якунида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Пахтачи тумани “Найман” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли хонадонлари ва томорқа ерларида амалга оширилган хатлов ишлари юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди ва кун тартибига тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия ўз ишини танафуссиз тугатади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM