Пахтачилик қизлар спортнинг гимнастика тури бўйича юқори ўринларни эгаллашди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 12-июнь куни 1-июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишланиб умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизлари ўртасида спортнинг Бадиий Гимнастика тури бўйича Самарқанд вилояти биринчилиги ўтказилди.
Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Самарқанд вилояти бўлими, вилоят гимнастика федерацияси ҳамда Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида Самарқанд шаҳар 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан 100 нафардан зиёд қизлар маҳорат бобида ғолиблик учун беллашдилар.

Қизиқарли ва шиддатли кечган мусобақада туманимиздан Борлиева Жасмина 2-ўрин, Аскарова Фарангиз 3-ўринларни эгаллашди.

Муниса Шамсиева

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM