Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида кимлар ҳисобга олинади?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқоролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёҳуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқоролари ва фуқоролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон республикаси доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқоролари, респондент  сифатида рўйхатга олинади.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси охирги хат бошида назарда тутилган шахслар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхатга олинмайди” деб белгиланган, аммо тўртинчи хатбошида назарда тутилган шахслар ва бир йилдан кўп муддатда Республика ҳудудида вақтинча яшаб келаётган хорижий давлатлар фуқоролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобга олиниши лозимлиги қонунда белгиланган.

Мавжуд аҳоли сонини статистик ҳисобини юритишда аҳолини рўйхатга олиш вақтида мамлакат ҳудудида бўлган барча аҳоли ҳисобга олинади. Бунда муддатидан қатъий назар мамлакат ҳудудида вақтинча яшаб келаётган хорижий давлат фуқаролари (Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси охирги хатбошида назарда тутилган шахслардан ташқари) ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобга олинади.

Доимий аҳоли сонининг статистик ҳисобини юритишда мамлакат ҳудудида доимий яшовчи ҳамда мамлакат ҳудудида вақтинча бўлган, лекин доимий рўйхатда турувчи фуқаролар ҳисобга олинади.

 

 С.Турабов
Пахтачи туман статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM