Пахтачи туманида "кумуш тола" ҳирмони кун сайин юксалмоқда.
Туман ҳирмонига шу кеча кундузда бир қатор пиллакорлар ўзларининг муносиб хиссаларини қўшишди.
Жумладан:
А.Аллаяров ММТП ҳудудидаги "Эшқувватов Ғулом" фермер хўжалиги аъзолари Алимова Гулсун бир кутидан 29 кг ортиқча, Тўраева Назира бир қутидан 46 кг ортиқча ва Бобоева Мехринисо 20 кг ортиқча пилла олишди.
Ш Назаров ММТП ҳудудидаги "Яшнарбек Эшдавлатов" фермер хўжалиги аъзолари Рўзиева Фарида 43 кг ортиқча ва Турниёзова Сожида ҳар бир қутидан 145 - 85 кг.дан ортиқча;
Ш.Қаҳҳоров ММТП ҳудудида истиқомат қилувчи касаначи Дўстқобилов Қувондиқ режадан 20 кг ортиқча;
"Пахтачи кластер" аъзоси Худойбердиева Зилола 10 кг ортиқча;
"Норбўта Мелиевич даласи" фермер хўжалиги аъзоси Қаюмова Шаҳноза
1,5 қутидан 115 кг ортиқча;
Обод Деҳқонобод ММТП ҳудудидаги "У.А.Каромат" фермер хўжаликлари аъзоси Дилмурдова Мавжуда 2-қутидан 152 кг ортиқча;
Т.Кенжаев ММТП ҳудудидаги "Абдураҳманов Абдурашид" фермер хўжалиги аъзоси Мавлонова Шохиста қутидан 7 кг ортиқча "Гулнора Аслиддин Феруза" фермер хўжалиги аъзоси Бердиев Алишер 2 қутидан 28 кг ортиқча топширишди.
Пилла қуридан мўл ҳосил олаётган пиллакорларимиз талайгина. Уларнинг меҳнати "Ziyovuddin Silk" МЧЖ раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланмоқда.