Тошкент фармацевтика институти ректори тиббиёт фанлари доктори, профессор Ризаев Камал Саидакбарович ҳамда Пахтачи Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми директори Э.Нурбаев билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Шартномада томонлар мажбуриятлари ўқув услубий ишлар, илмий тадқиқод ишлари олиб бориш, малака ошириш ишлари бўйича, институтнинг профессор ўқитувчилари, техникум ўқитувчилари билан хамкорликда дарсликлар, ўқув қулланмалари яратилиши, институтнинг ахборот ресурс марказида мавжуд бўлган анъанавий ва электрон ўқув адабиётларидан техникумда фойдаланиш, институт мутахассислик кафедраларининг техникумда филиалларини ташкил этиш бўйича шартномалар имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенат аъзоси, Тошкент Фармацевтика институти проректори тиббиёт фанлари доктори профессор И.Сагатов келгусида техникум битирувчиларини суҳбат асосида институтга қабул қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борди.