Битирувчилар билан учрашув ўтказилди. Мактабга китоблар совға қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманидаги ягона рус тилида дарс берувчи 21-умумтаълим мактабида 88 нафар ўқитувчи бўлиб, уларнинг 2 нафари олий тоифали, 12 нафари биринчи тоифали, 26 нафари иккинчи тоифали бўлиб, 1126 нафар ўқувчига дарс бериб келишади.

Жорий йилда мактабни 69 нафар битирувчи мувофаққиятли битириб таълимни кейинги босқичида ўқишни давом эттириш истагида. Битирувчиларнинг 5 нафари фан олимпиадасининг вилоят босқичида иштирок этишган. Улардан 9-синф ўқувчиси Мелиқулова Мафтуна "Ўзбек тили" фанидан вилоят босқичида 3-ўринни эгаллаган.
Икки нафари муддатидан олдин талаба бўлишган.

Бугун 1-июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Ғ.Бобохолов ўзи ўқиган 21-мактабга ташриф буюриб учрашув ўтказди.
 Битирувчиларни таълимни кейинги босқичига жалб қилишга оид савол жавоблар, кириш имтиҳонларида ўтиш балларини йиғишга тайёргарлик кўришда эътибор бериш зарур бўлган ҳолатлар бўйича суҳбатлашди.

Шунингдек ўқитувчиларнинг фикр мулоҳазаларини тинглаб, билдрилган таклифларини инобатга олинишини маълум қилди. Шу ўринда вилоятимиздаги мавжуд 1255 та умумтаълим мактабалари, жумладан Пахтачи туманидаги 47 та умум таълим мактабларига ҳам Химия, Физика ва Биология фанлари бўйича 100% виртуал лаборатория СД-дисклар яратиб сентябргача етказилиши ҳақида маълумот бериб ўтди. Бу бўйича Самарқанд Давлат Универстетининг Химия, Физика ва Биология факультетларини тегишли кафедралари ҳамда Ҳудудий малака ошириш институти раҳбари билан ҳамкорликда ишлар бошланганлигини айтиб ўтди.


Суҳбат давомида бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган таълим мазмунига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида таътил даврида ўқитувчиларга ўз устида ишлашга, малака ва маҳоратини оширишга эътибор қаратишни тавсия этилди.
Учрашувда Ғ.Бобохолов фаол иштирок этган мактаб битирувчилари, педагоглари ва Ахборот ресурс марказига бадиий китоблар совға қилди.


Ушбу мактаб ўқитувчиси Д.Жўрахолова мактаб ўқитувчилари номидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Ғ.Бобохоловга ўз миннатдорчилигини билдирди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM