"Равзаи Асрор" китоби тақдимоти бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 21-май куни Пахтачи тумани 25-сонли мусиқа ва санъат мактабида Филология фанлари номзоди, адабиётшунос олим , халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Исмат Санаевнинг "Равзаи асрор" номли китобини тақдимоти бўлиб ўтди.

Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Магрипова, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жўрақул Нарзуллаев, "Тадбиркор аёл" ассоциацияси раиси М.Аманова, "Кўрпа" маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари Ш.Эгамбердиевалар ушбу асарнинг келажагимиз эгалари бўлган баркамол авлодни Ватанга, халққа, қадриятларимизга муҳаббат руҳида тарбиялашда қанчалик аҳамиятга эга эканликлари ҳақида, муаллиф И.Санаев  эса китобхонларга китобни ёзиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.
Тақдимотда мусиқа ва санъат мактаби ёшлари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM