Бугун туғилган кун ИСМАТ САНАЕВ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Санаев Исмат Санаевич 1942 йил 10 майда Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Ёбу қишлоғида туғилган.

И. Санаев Самарқанд давлат университетини, шу университетнинг аспирантурасини тамомлаган, фалсафа доктори, Турон ФА академиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шоир, адабиётшунос, тарихнавис олим, Халқ депутатлари Пахтачи туман кенгашининг депутати.

       1990 йилдан 1995 йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлигига, бир неча марта вилоят, туман кенгаши депутатлигига сайланган.

        Исмат Санаевнинг “Тоғ гули” (1984 й), “Армонли дунё” (1993 йил), рус тилида “Беспокойный мир” (2001 г.), “Жизнь (2002 г.);  тарихий мавзуда “Зиёвуддин тарихи” (1995 й.), “Зиёвуддин толаси” (1999 й), “Имом Баҳра ота” (1999 й.), “Қарноб ота” (1999 й.); тилшунослик ва этнографияга оид “Бу кўҳна дунё” (1996 й.); адабиётшуносликка оид “Нодим Зиёвуддиний” (1996 й.), Тўёна (1997 й.), “Эл эъзозлаган шоир” (1997 й.), “Таҳқир таъқибидаги тақдирлар” (2001 й.),  “Мирзо Салимий”  (2003 й.),  Мирзо Салимийнинг “Каъб ал-Аҳбор ҳикоялари” (2004 й.); муҳаббат ва садоқатни улуғлаб “Лаънатланган ҳақиқат...” (2000 й.), “Муножот” (2002 й.); кейинги йилларда “Узоқ умр – Аллоҳ сийлови” (2006 й.) “Самарқанд, бу – Самарқанд” (2007 й.), “Олим Девона” (2008 й.), “XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX  асрнинг бошларида  Зарафшон водийси адабий муҳити”  (2009 й.), “Ҳикматга айланган фикрлар” (2010 й.), “Сен зўрсанми, мен?” эртаги  (2011 й.), “Аҳмад Дониш” (2011 й.), “Ғубор остидаги ҳақиқатлар” (2015 й.), “Сўз суйдирган сеҳр” туюқлар девони (2016 й.) “Имога илҳақ назокат” муаммолар девони  (2017 й.),       2019 йилда мақлубот жанрида “Бобур ана рубоб...” девонлари, ҳамда 2020 йилда олим томонидан Мирзо Олим Девона Самарқандийнинг “Равзаи асрор” достони араб ёзувидан ҳозирги имлога табдил қилиниб, “Шарқ” НМИУ да, 2020 йилда “Машраб” китоби Ғафур Ғулом номидаги НМИУ да, 2021 йилда “Зиёвуддиннинг забардаст ўғлони” асари “Замин нашр” нашриётида чоп этилган. Кўплаб асарлари итальян, рус, турк ва ҳинд тилларида нашр этилган 100 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалари чоп этилган.

       И. Санаев “Шавкатли меҳнат учун” медали, 1992 йилда “Мустақиллик” 2006 йилда “Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил” 2016 йилда “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил”, 2017 йилда “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари, 2018 йилда 1- даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланган.

      И. Санаев Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби” га киритилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM