Пахтачида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.

Жумладан, 2021 йилда Пахтачи тумани учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан туманда 80 нафар фуқарога субсидия тўлаш белгиланган. Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 05 май соат 11:30 ҳолатига тақдим этилган аризалар сони 314 тани ташкил қилган.
Субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг хулосасига биноан бугунги кунда ижобий хулоса олган фуқаролар сони 80 нафарни ташкил қилган.

Субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича Пахтачи тумани комиссиясининг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM