Лейшманиоз хавфли касаллик унга бепарво бўлмайлик

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Лейшманиоз жуда кенг тарқалган паразитар касаллик бўлиб  одамларда ва ҳайвонларда учрайди, трансмиссив  характерга эга. Аксарият иқлими иссиқ мамлакатларда учрайди. Жумладан, Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида, бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам касалликнинг эндемик учоқлари бор. Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра 350 миллион одам бу касаллик билан хасталанган. Ҳар йили 14 миллион одам касалланади ва 2 миллионга яқин  янги касаллик қайд қилинмоқда. Бундан ташқари хар йили висцерал лейшманиоз билан 50 мингта ўлим ҳолатлари қайд қилинмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳозирги кунда 755 та бемор лейшманиоз касаллиги билан касалланган. Шундан 3 фоизигина фаол аниқланган. Ўзбекистонда бу касалликнинг 3 хил тури :висцерал зооноз, тери антропонози ва зооноз лейшманиози тарқалган. Лейшманиоз касаллигининг қузғатувчиси лейшманиялар ҳисобланади. Уларнинг ташувчиси искабтопар чивинлар бўлиб, чақиш йўли билан юқтирадилар. Инсонда касаллик интоксикация, иситмалаш, ички аъзолар ёки тери тўқималарининг шикастланиши билан намоён бўлади.

Висцерал лейшманиоз –паразитар трансмиссив зооноз юқумли касаллик бўлиб, сурункали кечиш билан характерланади. Лимфоид макрофагал тизимининг шикастланиши, ўзоқ давом этувчи иситма, талоқ ва жигарнинг катталашиши, камқонлик ва иккиламчи иммуносупрессия билан характерланади.

Висцерал лейшманиознинг  ташувчиси хивчинлилар синфининг оиласи, вакили икки қанотли искаптопар чивинлардир, қузғатувчиси бир хўжайрали содда жонивор leishmania infantumдир. Унинг ҳаётий цикли навбатма –навбат 2 та ҳужайинда ўтади: умуртқали (чия бўри, тулки, ит, одам) ва умуртқасиз (ҳар хил турдаги искабтопарлар).Умуртқали хужайинда у туқима ичида яшайди, маскитларда эса ичагида хивчинли харакатчан шаклда учрайди. Аҳоли пунктларида қузғатувчининг асосий манбаи итлардир. Искаптопар чивинлар умуртқали ҳайвонларни (қумсичқон, юмронқозиқ, қизил думли қумсичқон) ёки касал одамларни чаққанида, шу билан  биргаликда тўқима суюқлиги ва хужайраларни сўриш жараёнида лейшманияларни юқтиради. Кейинчалик ютилган хивчинсиз паразитлар чивинларниниг овқат ҳазм қилиш тизимидан ривожлана бошлайди ва хивчинли формаларга айланади. Жинссиз иккига бўлиниш йўли билан кўпаяди ва 6-8 кунга келиб лейшманиялар чивиннинг халқумида йиғилади. Орадан яна 7-8 кун ўтгач, искаптопар чивинлар касалликни одамларга (ёки кемирувчиларга ) юқтиришга тайёр холатга келади. Чивинлар чаққанда унинг халқумидан паразитлар терига киради ва юзага келган  думбоқчаларда улар хивчинсиз формаларга айланади.

    Тери лейшманиози билан касалланиш аниқ фаслий муддат билан белгиланади. Бу вақт искаптопар чивинларнинг фаол яшаш вақтига тўғри келади. Бу муддат июнь, июль, август, сентябрь, октябрь ойлари хисобланади. Касалликга  клиник ва лаборатор ташхис қўйишда хасталикнинг тарқалиши ва географик харитасини билишнинг ахамияти катта. Авваламбор қўзғатувчини ташишга мослашган чивинлар ҳаёт цикли ва фаолиятини амалга оширишда иссиқ хавонинг ўрни бор.Хавонинг ўртача харорати +200С дан паст бўлмасагина чивинлар лейшманияларни ташиш имконига эга булади ва улар чивинлар ичагида ривожланади.Шунинг учун хам тери лейшманиёзининг эндемик учоқлари тропик ва субтропик давлатлар хисобланади.

Тери лейшманиозининг узига хос белгиси шуки,хашорат чаққан жойда узоқ вақтгача тузалмайдиган яра қолади.

Куриладиган чоралар; касалликнинг илк белгилари сезилса, зудлик билан шифокорга мурожаат этилиши ҳамда унинг тавсиялари асосида даво-муолажаларини олиш керак.

Профилактик тадбирлар;Тери лейшманиози профилактик   чора-тадбирлар  3 босқичдан ташкил топган. Буларнинг биринчиси касаллик манбаи, иккинчиси ташувчиси. Учинчиси эса юқтирадиган объектлар. Улардан исталган биттасининг булмаслиги касаллик занжирини узади  ва касалликга бархам берилади ёки уччаласини хам зарарсизлантириш лозим.

Висцерал лейшманиозда касаллик манбаи уй ҳайвонларидан итлар,ёввойи ҳайвонлардан эса чиябури ,бури, тулки ва жайронлар ҳисобланади. Касаллик манбаи булган лейшманиоз касаллиги билан касалланган дайди итларни йўқотиш ва ветеринария ходимлари томонидан хонаки итларни текширтириб туриш.

Зооноз лейшманиозда касаллик манбаи булиб кемирувчилар ҳисобланади. Шунинг учун барча эътибор кемирувчиларни йўқ қилишга қаратилади.

Тери лейшманиозининг антропоноз типида касал одамларни аниқлаш ва даволаш асосий профилактик тадбир ҳисобланади.

 Одамлар турар жойларининг  ертўлалари, молхоналар, товуқхоналар ва қушларнинг инлари ҳам искаптопар чивинларнинг кўпайиш жойи ҳисобланади.

-Искаптопарларга қарши курашишда  аҳоли пунтларида чивинлар кўпайиш жойларида инсектицидлар билан май- июль ойлари  дезинцекция  ишлари ўтказиш.

- қурилиш ишлари олиб бориладиган жойларни айниқса одамлар яшайдиган ҳовли атрофларини озода сақлаш,уй яқинида хўжалик ҳамда маиший чиқиндиларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик, хонадонлардан чиқадиган чиқиндилар ўз вақтида махсус жойларга ташиб олиб кетилишини йўлга қўйиш.

-искаптопар ва ҳашоратлар кўпаймаслиги учун кир уралар ва ҳожатхоналарни доимо ёпиқ ҳолда бўлиши ва дорилаб туриш.

-Хонадонлар ва хўжаликлардаги полларнинг тирқишлари очилиб қолишига йўл қўймаслик. искаптопарлар кўпайиши ва уларнинг кундузги яшайдиган жойларни, аҳоли ва хўжаликга яқин жойдаги кемирувчиларни йўқотиш ва уларнинг инларини кумиб ташлаш.

- искаптопарлар хужумидан индивидуал химояланиш, рапторлардан фойдаланиш, дераза ва эшикларга махсус турлар қоплаш.

-Аҳоли пункларининг санитария ҳолатини яхшилаш. Ободонлаштириш ишлари ўтказиш.

 Юқорида кўрсатилган тадбирларни ҳар биримиз ўз яшаш жойимизда ўтказиб турсак лейшманиоз касаллиги билан касалланишнинг олдини олган бўламиз.

 Соғлигингиз ўз қўлингизда эканлигини унутманг!

 

Паразитология бўлими ва  лабораторияси мудири  А.Қораева.

Ёрдамчи Паразитол С.Мамашукурова

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM