“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 30 мартдаги ЎРҚ-679-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмуни ва аҳамияти.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 30 мартдаги ЎРҚ-679-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмуни ва аҳамияти.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 201-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра: 

Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди). 

Жиноят кодексига оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди. 

Унга кўра, оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача жиноий жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 400 бараваригача жиноий жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчаларга кўра веб-сайтнинг ёки бошқа ахборот ресурсининг эгаси, блогер интернет тармоғидаги ўз веб-сайтидан ёки бошқа ахборот ресурсидан Конституциявий тузумни, Республиканинг ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт. 

 

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг

раиси                                                                                                                      А.Акрамов  

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг

девонхона мудири                                                                                         А.Рахматуллаев

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM