Арча дарахти нега қуриб қолаяпти?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Арча дарахтини ям-яшиллиги одамга завқ беради. Лекин охирги пайтларда арча дарахтлари қуриб қолиш ҳолатлари одамни табини хира қилаяпти. Бунга эса арча унсимон қурти зараркунандаси сабаб.

 Зараркунанда арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказади. Ҳашоратни катталиги 2-3 миллиметр бўлиб сарғиш, кулранг, қизғиш тусда март-апрель ойларида пайдо бўлади. Кўпайиши май-июнь ойларида 280-тагача тухум қўяди. Арча унсимон қурти тарқалган ҳудуддан кўчатлар олиб чиқиш мумкин емас. Ўта кучли зарарланган дарахтларни кесиб ташлаб йўқ қилинади.

 Қарши кураш чоралари – агротехник тадбирлардан тагини юмшатиш, қишда яхоб суви билан суғориш ва бошқа микроэлементлардан мастер кропшелд, вегрутлар билан озиқлантириш керак.

Кимёвий кураш – Би-58, карате ва контакт таъсир этувчи карбафос 50% лиги тавсия қилинади. Ҳар 15-20 кунда қайта дорилаб бориш лозим.

Аброр Зулфуқоров
Самарқанд вилоят ўсимликлар карантин инспексияси

аграном инспектори

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM