22 апрель – Халқаро Ерни муҳофаза қилиш куни

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ер инсониятнинг, қолаверса, бутун мавжудотнинг ризқу насибасини берадиган бирдан бир манба. Ерни ҳимоялаш эса инсониятнинг келажагини белгилашга қаратилган тадбирлардан биридир. Негаки, бугун фаравон ҳаётни таъминлаётган Она замин келажак авлодни ҳам боқиши керак.

Шунинг учун БМТ резолюциясига кўра, 1971 йилдан буён ҳар йили 22 апрель - Халқаро ерни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Ушбу сана муносабати билан сайёрамизнинг турли минтақаларида тадбирлар, экологик кўргазма ва фестиваллар ўтказилади, ободонлаштириш, кўчатлар ўтқазиш каби хайрли ишлар амалга оширилади.
Мамлакатимизда ҳам ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга катта эътибор берилмоқда. Бу йўналиш бўйича охирги йилларда мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Ер ости бойликлари тўғрисида", "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунлар қабул қилинди.

Халқаро Она-Еримиз куни-нафақат катта, балки  дунё миқёсида глобал  байрам, (International Mother Earth Day), БМТ томонидан ўтказиладиган  умумий уйимиз байрами. Байрам БМТ Генерал Ассамблеясининг 63 сессиясида 2009 йил 22 апрель куни таъсис этилган ва 2010 йил 22 апрель кунидан  нишонланади. Генерал Ассамблеясини 63 сессиясининг раиси Мигель    д'Эското Брокман таъкидлашича, Ер ва унинг тизими инсониятга хаёт бахшида қилган бизнинг умумий ўйимиздир ва 1992 йили атроф-мухит ва ривожланиши  хақида Рио-де-Жанейрода ўказилган БМТ конференциясида  қабул қилинган резолюциясида хуқуқлар  белгилаб берилган. Хозирги ва келажак авлодни сиёсий, ижтимоий ва экологик  эҳтиёжини  қондиришда табиат билан  Ер сайёраси ўртасида одилона тенгликни сақлаш лозим.  Резолюцияда  таъкидланишича,“Она-Ер” ибораси  кўплаб мамлакатларда  ишлатилиб,  сайёрамиз, унинг экотизими ва инсон билан бўлган боғлиқни ифода этади. Ер сайёрамиз,  тахминан 4,5 миллиард йиллар  олдин пайдо бўлган. Экватор бўйича  йўл узунлиги 40010 километрни ташкил этади. Ер юзасидан марказигача бўлган масофа - 6378 километр. Ер қатламининг 70 километрини  қаттиқлик (литосфера), ичга кирган сари ярим суюқлик ва суюқлик холат ташкил этади. Калифорниядаги  Ўлим  водийси ва Ливиядаги Эль-Азизия –Ернинг энг қайноқ жойлар хисобланади.  Эль-Азизия рекорди  (13 сентябрь 1922 йили)  Цельсия бўйича -57,8 градусни , Ўлим водийсида –(10 июль 1913 йили) –Цельсия бўйича -55,8 градусни кўрсатди. Ернинг энг совуқ жойларидан Антарктика хисобланади -1983 йил 21 июл кунида Цельсия бўйича -89 градусни кўрсатди. Ер сайёраси турли минераллар билан бой, олимлар 4000 минераллар турини аниқладилар, ундан 200 таси амалий аҳамиятга эга. Хар йили 50-100 минералл турлари кашф этилади. Ер куни хам, 22 апрел,  баҳор  тенгкунлик кунида  нишонланади. Ҳар йили дунё олимлари йиғилиб, глобал экологик муаммолар ечимини  излашади. Аҳоли эса, экологик тадбирлар, акциялар ўтказиб, шахарлар ободонлиги билан шуғулланишади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM