Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

 

2021 йилнинг 26 март куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 28-сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 21 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 9 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга, оммавий ахборот воситалари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар таклиф этилган.

 

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 10-Амиробод сайлов округидан сайланган депутат Л.Маматова бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 8 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Тумандаги сектор рахбарлари М.Хамдамов, Э.Шарипов, С.Ортиқов, А.Турғуновлар сўзга чиқиб

  • 2021 йил биринчи чораги давомида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ўз секторларида амалга оширган ишлар тўғрисида
  • Сектор раҳбарларининг “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарлари бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

 

Сўнгра Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи С.Ортиқовнинг туманда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди ахборот депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Навбатдаги кун тартибида бўлган масала юзасидан яъни, Пахтачи тумани аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича 2021 йилда “Обод қишлоқ” “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимов сўзга чиқди.

Шундан сўнг сессия қатнашчилари олдида Туман ҳокимининг ўринбосари,инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Б.Эргашев сўзга чиқиб;

  • Туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарининг инвестицияларни жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш ишлари бўйича ҳисоботи
  • Пахтачи тумани инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан Давлат активларини бошқариш ва бўш турган объектлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди

Кун тартибига мувофиқ Пахтачи тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан 2020 йилда олиб борилган фаолияти тўғрисида ҳисоботи юзасидан Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси туман инспекцияси бошлиғи Х.Махсиддинов сўзга чиқди.

Сессия якунида Пахтачи туман 12-умумий ўрта таълим мактабига директор лавозимига номзодларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси билан директорликка номзодларни 3 йиллик истиқболли режалари билан таништирди

Пахтачи тумани 12-умумий ўрта таълим мактаби директор лавозимига халқ депутатлари туман Кенгашининг 28-сессиясида иштирок этган депутатлар томонидан Эллиев Шавкат Кувватович номзоди (0)та овоз, Холмуродов Азамат Эшмуродович номзоди (18) та овоз олгани қайд этилди.

шу билан Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йиғирма саккизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM