Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 9 март куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг навбатдаги 27-сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияга 30 нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан 25 нафари иштирок этишди. Узрли сабабларга кўра 5 нафар депутат қатнашмади.

Сессияга, оммавий ахборот воситалари, туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳисобот берувчилар таклиф этилган.

Сессияни Кенгаш раиси М.Хамдамов очиб берди. Сессия аввалида сессия котиби сайлаб олинди. Сессия котиби этиб 1-Қўшҳовуз сайлов округидан сайланган депутат Ф.Кенжаев бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартиби маъқулланди. Сессияда 10 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари В.Хакимов сўзга чиқиб Пахтачи туманининг ижтимоий-иктисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида, туманда маҳаллабай иш тизимини, сектор бошқарув офиси ва мувофиқлаштирувчи гуруҳлар ташкил этиш ва Ишчи гуруҳни тасдиқлаш тўғрисида, ҳамда камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва қабулхоналарга келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши тўғрисида қабулхона мудири И.Мардонов ахборот берди ахборот депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Навбатдаги кун тартибида бўлган масала юзасидан яъни, туманда ўтган 2020 йил Бандлик дастури ижроси ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ажратилган бюджет маблағларини тўғри ва самарали сарфланишини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грандлар ҳамда Жамоат ишлари жамғармаси маблағларининг сарфланиши юзасидан туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи Б.Азизовнинг ҳисоботи эштилди. Ҳисоботдан сўнг муҳокамага ўтилди. 5-Кўрпа сайлов округидан сайланган депутат Ш.Эгамбердиева туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йил дастури бўйича неча нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминланганлиги тўғрисида маълумот беришини сўради. Б.Азизов депутатлар томонидан тушган саволларга етарлича жавобларини берди.

Шундан сўнг сессия қатнашчилари олдида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 3 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш тўғрисидаги қарор лойиҳа овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.

Кун тартибига мувофиқ Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг тавсия хатига асосан тумандаги 12-умумтаълим мактабларига директорликга тавсия этилган номзодларни истиқболли режаларини ўрганишди ва ўз муносабатларини билдиришди.

Сўнгра ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг тумандаги фермер хўжаликлари ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги баённомаси ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг хулосаси кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-6166-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги
48-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида эди. Ушбу масала бўйича қарор лойиҳаси овозга қўйилиб депутатлар томонидан тасдиқланди.

Сессия якунида Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Пахтакор-I ва Пахтакор-II насос-станцияларини 2021-2024 йилларда модернизация қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси депутатлар ҳукмига ҳавола қилинди, депутутлар бир овоздан қўллаб-қувватладилар шу билан Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йиғирма еттинчи сессияси ўз ишини якунлади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM