"Аёллар дафтари"даги аёллар ҳолидан хабар олинди

Пахтачи туман ҳокими 1-сектор раҳбари М.Хамдамов бугун 13-март куни “Аёллар дафари”да турувчи фуқароларни уйма-уй юриб муоммоларини ўрганиб чиқди ва аниқланган муоммоларини жойида ҳал этди.

Жумладан: Гўрўғли маҳалласида яшовчи боқувчиси йўқ Қодирова Раъно, Арзиққулова Матлубалар, Ёбу маҳалласида яшовчи Жулиева Инобат,  Мирзо Олим маҳалласида яшовчи Худойқулова Фотималарни муоммолари ўрганилди.

Гўрўғли маҳалласида яшовчи боқувчиси йўқ Қодирова Раъно учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди ҳамда Мирзо Олим маҳалласидаги 1-гуруҳ ногирони Худойқулова Фотиманинг хонадонида газ балони йўқлиги аниқланиб шу куннинг ўзида газ балон етказиб берилди.

Фуқаролар сектор раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM