Маҳаллаларнинг китоб фонди бойитилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 12 март куни Пахтачи туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Ф.Назаров ва туман ҳокими М.Хамдамов ташаббуси билан "Маҳалла - маънавият бешиги" шиори остида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида 9 турдаги, жами 1600 нусха китоблар ҳамда китоб жавонлари туманда фаолият юритаётган 59 та маҳалла фуқаролар йиғинларига маънавий муҳитни янада яхшилаш, аҳолини китобхонликка қизиқтириш мақсадида тарқатилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM