14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовнинг байрам табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум!

Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!

Сизларни Ўзбекистон Республика Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ватан ҳимоясида ўзининг синмас иродаси билан барча ўрнак бўлиб келаётган мардлар бор, биз бу байрамни аъло кайфият билан нишонлашда давом этамиз ва фахрланамиз.

Азиз тумандошлар!

Бу йилги ватанпарварлик ойлиги "Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша" шиори остида жамиятимизнинг барча буғунларида, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилоти, таълим-муассасаларида ўтказилиб кенг жамоатчиликда катта таассуротлар қолдирди.

Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради.

Қадрли тумандошлар!

Туманимиз мудофаа ишлари бўлими иш фаолиятида юқори натижаларга эришиб келмоқда. Айниқса 2018-2020 йиллар давомида мудофаа бўлими томонидан тавсия этилиб юртимиз ҳарбий билим юртларида таҳсил олаётган шижоатли ўғлонларимиз сони бир қанча ошганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!

Сизларни ва сизлар орқали ота-оналарингизни, оилаларингизни кенг нишонланаётган бугунги шону шараф айёми – Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор табриклайман.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

 

Пахтачи туман ҳокими

М.Хамдамов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM